Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Ахборот технологиялари бўлими


Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг

Ахборот технологиялари бўлими


Аҳмедов Дониёр Равшанович
Ахборот технологиялари бўлими мудири
Тел: (998 73) 244-00-56
Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31а.
E-mail.: oit@ferlibrary.uz

 

Ахборот технологиялари бўлими 2006 йилда ташкил топган ва Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят Ахборот-Кутубхона Марказининг таркибий бўлимларидан бири ҳисобланади

Бўлим фаолиятининг асосий йўналишларидан бири янги ахборот технологияларини АКМ фаолиятига тадбиқ этиш.

Бўлимнинг вазифалари:
  • Ирбис автоматлаштирилган кутубхона тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
  • Ирбис автоматлаштирилган  кутубхона тизими бўйича бўлимларни ўқитиш ва маслаҳатлар бериш;
  • АКМ китоб фондининг электрон каталогини ташкил этиш;
  • АКМ сайтини ахборот билан тўлдириб бориш;
  • Кутубхона локал тармоғи ва компьютер жиҳозларини назорат қилиш;
  • Кутубхона компьютерларига дастурий таъминотни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлаш;
  • Таркибий бўлимлар ходимларини компьютер технологиялари иши бўйича ўқитиш ва маслаҳатлар бериш.

Бўлимда бор-йўғи 3 киши фаолият кўрсатишига қарамай самарали иш тизими шаклланган. Ҳозирги вақтда бўлим фаолиятининг асосий қисми ташкилий ва амалий техник йўналишлардан иборат.

Бўлим ходимлари томонидан АКМнинг қуйидаги таркибий бўлимлари фондлари киритилган АКМ йиғма каталоги ташкил этилди:
  • Ўлкашунослик сектори китоб фонди;
  • Ахборот-библиография бўлими китоб фонди;
  • Ҳуқуқий ахборот маркази китоб фонди;
  • Нодир адабиётлар китоб фонди.

Бугунги кунда китоб фондига эга бўлган қуйидаги  бўлим ва секторларнинг фондларини электрон каталогга киритиш ишлари олиб борилмоқда:

  • Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими;
  • Ҳужжатларни сақлаш бўлими;
  • Ҳужжатларни комплектлаш ва қайта ишлаш бўлими;
  • Абонемент ва КАА сектори;
  • Маънавият ва маърифат сектори;
  • Ўлкашунослик сектори;
  • Умумий ўқув зали;
  • Хорижий тиллардаги адабиётлар зали.

Бўлимнинг иш вақти: ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача
Дам олиш куни: шанба, якшанба
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси.