Амир Темур – енгилмас қахрамон, миллатнинг ҳақиқий етакчиси, фавқулодда буюк шахс,
|
Али Муҳаммад. Амир Темур қалбида чақнаган нур / М. Али, Т. Хайит. – Toshkent : O'qituvchi, 2016. – 264 б. Мазкур китоб диалог, яъни дилкаш суҳбат тарзида ёзилган, бошқача айтганда, уни кўнгилдаги гаплар дейиш мумкин. Муаллифлар ҳеч ким билан бахслашмайдилар, тортишмайдилар. Соҳибқирон Амир Темур шахси, фаолияти, тарихимиз, мустақиллигимиз, адабиёт, хилма-хил тақдирлар, одамлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўртоқлашадилар, ўқувчини беихтиёр суҳбатга чорлайдилар. |
Амир Темур жаҳон тарихида / масъул муҳаррир Ҳ. Кароматов. – Тўлд. ва қайта ишл. 2-чи нашри. – Тошкент : 2001. – 304 б. Ушбу китоб Амир Темур ва Темурийлар даврида фан, маданият ва таълимнинг мисли кўрилмаган даражада гуллаб яшнаганлиги ҳақида ҳужжатлар асосида сермазмун ҳикоя қилади. |
Али, Муҳаммад. Амир Темур чамани / М. Али; муҳаррир К. Бўронов. – Ташкент : Ўзбекистон, 2006. – 216 б. 5000 нусха. Соҳибкирон Амир Темур даври тарихи Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али ижодида етакчи ўрин эгаллайди. Адиб бу мавзудаги асарларини жамлаб китоб ҳолига келтирди. Ундаги шеърлар, достон, ҳикоя, тарихий романлардан парчалар, Улугбек Мирзо ҳаётига бағишланган драматик асар ҳамда эссе ва публицистик мақолалар Амир Темур ва темурийлар даври ҳақида ҳикоя қилади. |
Бўриев, Омонулло. Темурийлар даври ёзма манбаларида Маркизий Осиё : тарихий- географик лавҳалар / О. Бўриев; муҳаррирлар С. Абдукаримов, А. Ўринбоев. – Тошкент : Ўзбекистон, 1997. – 168 б. Ушбу китобда Темурийлар даври ёзма манбалари маълумотлари асосида Марказий Осиёнинг 14 - 15 асрлардаги маъмурий - худудий бўлиниши, табиати, хўжалиги, суз юритилади.
|
Мазкур китобда Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти, унинг ҳукмронлиги ва тасарруфида бўлган ерлар тавсифи ҳақида сўз юритилади.
|
Дадабоев, Ҳамидулла. Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати / Ҳ. Дадабоев; муҳаррир А. Қаюмов. – Тошкент : Ёзувчи, 1996. – 96 б. |
Амир Темур санъатни юксак қадрлар эди. Хильда Хукхэм. |
Мўминов, Иброҳим. Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли: ёзма манбалар маълумоти асосида / И. Мўминов; муҳаррир Н. Қосимова. – Тошкент : Фан, 1993. – 57 б. Ушбу рисола 1968 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, ўша йилларда академиянинг вице-президенти бўлиб ишлаган Иброҳим Мўминов томонидан ёзма манбалар асосида ёзилган эди. Унда буюк бобомиз амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли илмий ёритиб берилган.
|
Равшанов, Поён. Темурийлар силсиласи : тарихий роман / П. Равшанов. – Tошкент : Янги аср авлоди, 2017. – 480 б. Ушбу китобда Темурий мирзоларнинг муросада йироқ, муттасил ёвлашуви ташқи тажовуз ва босқинларга йўл очилганлиги, натижада буюк Амир Темур асос солган улкан салтанатнинг емирилиши ва интихосига сабаб бўлганлиги теран талқин этилган. |
Содиқов, Ҳамдам. Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати : тарихий бадиалар / Ҳ. Содиқов. – Қайта нашри. – Тошкент : Art flex, 2016. – 576 б. Ушбу китоб Соҳибқирон Амир Темур шахсининг янги бир қиррасини очади. Унинг давлат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим омил - разведка ва контрразведка соҳасида олиб борган ўзига хос ва айни дамда одилона сиёсати, жанговор фаолияти асарда аниқ ва равшан ёритиб берилади. |
Файзиев, Туғрун. Темурийлар шажараси : монография / Т. Файзиев. – Тошкент : Ёзувчи, 1995. – 349 б. Таниқли муҳаррир, тарих фанлари номзоди Турғун Файзиев жуда узоқ йиллар давомида Соҳибқирон Темур ҳазратнинг ҳаёт йўли, сиёсий ва ҳарбий шажараси ҳақида катта китоб битди. Бу китоб ажойиб бир қисса каби бир зарб билан ўқилади ва Соҳибқирон авлод аждоди ҳақида янги-янги далилларни очиб беради. |
|
Воҳидов, Ш. Амир Темур дипломатиясида сиёсий барқарорлик омили / Ш. Воҳидов // Маънавий ҳаёт. – 2016. – № 1. – Б. 45-49. XIV асрнинг иккинчи ярми Мавороуннаҳрда мўғил истибдодининг таназзули билан характерланади. Чиғатой авлодларининг ўзаро тож-тахт учун курашлари давом этаётган бир вақтда маҳаллий туркий халқлар орасида миллий озодлик ҳаракатлари ва бунинг табиий ҳосиласи бўлган миллий давлатчилик кайфиятлари кучайиб келмоқда эди. Худди шундай мураккаб сиёсий вазиятда тарих саҳнасига чиққан Соҳибқирон Амир Темур туркий қавмларнинг ҳарбий, иқтисодий ва маданий салоҳиятига таянишни маъқул кўрди. |
||
Маҳмуд, У. “Олимлар ила мунозараларга киришар ва кўпинча ғолиб чиқар эди...” / У. Маҳмуд // Манъавий ҳаёт. – 2014. – № 1(2). Б. 5-12. Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшайдиган инсониятнинг қалбидан чуқур жой олган. Мақолада Амир Темурнинг ажойиб хислатлари ҳақида сўз боради. |
|||
Амир Темур ва Темурийлар даврида, яъни XIV-XV асрларда Самарқанд маркази фан, адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъат, халқ театри, рақс санъатлари юксак ривожланган марказ сифатида тан олинган. |
|||
Саидов, А. Амир Темур ва дипломатия / А. Саидов // Ҳуқуқ ва бурч. – 2014. – № 4. – Б. 27–30. Амир Темур Европа давлатлари рахбарлари билан фаол сиёсий ва савдо муносабатлариолиб борган. Маколада Амир Темурнинг дипломатик ёзишмалари хакида суз боради. |