Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Kutubxonachidan soʼrang

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] [ 7 ] [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] 57 [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ]
Мавлонов Шерзод 12.04.2012
Абулғозийнинг "Шажараий Турк", Г. Вамбери "Бухоро ёхуд Моварауннахр тарихи" асарини қанбай қилиб топса бўлади. Сизларда Борми?

Жавоб:
Кутубхонамизнинг умумий ўқув залида Б. Абулғозийнинг “Шажарайи Турк”; Х. Вамберининг
“Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи” китоблари мавжуд, келиб фойдаланишингиз мумкин.

meyliyev 10.04.2012
o'liomga mahkum qilinganlar kitobini elektron varyanti bormi

Жавоб:
Кутубхонамизда Н. Исмоиловнинг “Ўлимга махкум қилинганлар” китобининг электрон варианти мавжуд эмас.

obidjon 04.04.2012
С.Ахмадни "УФҚ" трилогиясини электрон вариантини топса буладима INTERNAT дан

Жавоб:
Кутубхонамизда С. Аҳмад “Уфқ” трилогиясининг босма нашри мавжуд. Электрон вариантини Интернетдан қидириб кўринг.

Umidbek 04.04.2012
Assolomu alaykum o'limga mahrum qilinganlar kitobi barcha soni sotuvga chiqanmi

Жавоб:
Ассалому алайкум Умидбек! Н. Исмоиловнинг “Ўлимга махкум қилинганлар”, унинг давоми “Жахолат қурбонлари” китоблари кутубхонамизда мавжуд. Сотувда бор-йўқлигини билмоқчи бўлсангиз китоб магазинларига мурожаат қилинг.

savara 01.04.2012
Sumerki asari haqida malumot kerak iltimos

Жавоб:
Стефани Майернинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат” асарининг босма ва электрон варианти кутубхонамизда мавжуд эмас. Асар Даракчи газетасининг 25.11.2010 й. 47-сонидан бошлаб, 25.08.2011й. 34-сонларида берилган, матбуот нашрлари залига келиб ўқишингиз мумкин.

Davron 31.03.2012
"axborot texnalogiyalarini o'qitish orqali o'quvchilar fanga qiziqishini orttirish" haqida birorta adabiyot bo'lsa el manzilimga jo'natsangiz

Жавоб:
Афсуски, Сиз сўраган маълумотлар кутубхонамизда мавжуд эмас. Зиёнетдан қидириб кўринг

Марат 27.03.2012
Ман кадрлар болимида ишлайман.Отделкадрликка оид манбалар борми.Илтимос болса айтинг

Жавоб:
Кутубхонамиз 2007 йилдан буён “Кадрлар масалалари бўйича маълумотнома” журналига обуна бўлган. Журнал Ҳуқуқий ахборот секторида мавжуд, келиб фойдаланишингиз мумкин.

Laylo 19.03.2012
salom. Stefani mayerning "zulmat ostonasidagi muhabbat" asaring 1-qismi sotuvga chiqgan. Uning qolgan qismlari ham mavjudmi? Yoki sizlarda bormi

Жавоб:
Салом. Стефани Майер. “Зулмат остонасидаги муҳаббат” асарининг 2-қисми ўзбек тилидаги нашри сотувга чиққани йўқ.

Журабек 15.03.2012
Ассалому алайкум,ишларингизда омад тилайман! сизларда Н.Исмоиловнинг Бургут тогда улгаяди 1-2-3. Мафия сардори китоблари борми, сотиб олса буладими

Жавоб:
Ассалому алайкум, Журабек. Самимий тилакларингиз учун ташаккур.Кутубхонамизда Н. Исмоиловнинг “Бургут тоғда улғаяди” 1-2- китоблари, “Мафия сардори” 1-2-3 китоблари мавжуд. Келиб абонемент бўлимидан уйга олишингиз ёки ўқув залидан олиб шу ерда ўқишингиз мумкин. Афсуски, кутубхонамизда китоблар сотилмайди.

Munisa 07.03.2012
Assalomu alaykum sizlarda "sumerki"ni o'zbekcha talqini bormi? Hurmat bilan muxlisangiz.

Жавоб:
Ассалому алайкум, Муниса!Афсуски, Стефани Майернинг “Зулмат остонасидаги муҳаббат” асарининг босма ва электрон варианти кутубхонамизда мавжуд эмас. Асар Даракчи газетасининг 25.11.2010 й. 47-сонидан бошлаб, 25.08.2011й. 34-сонларида берилган, матбуот нашрлари залига келиб ўқишингиз мумкин.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!