Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Kutubxonachidan soʼrang

"Кутубхоначидан сўранг"  виртуал маълумот хизмати

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот - кутубхона марказининг виртуал маълумот хизмати саҳифасига хуш келибсизлар. 

Сиз бу саҳифада навбатчи кутубхоначига савол билан мурожаат қилишингиз мумкин. Саволингиз Сиз интернетдан топа олмаган ва бизнинг кутубхонамиз жамғармасидан топишни умид қилаётган, кутубхона иши ва сизни қизиқтирган, қидираётган ахборот билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Виртуал маълумот хизмати бепул. Саволингизга жавоб 300 гача сўздан ташкил топган маълумот билан чегараланади.
  • Бир мурожаатда  битта савол берилиши керак. Агар саволлар бир нечани ташкил этса, бундай мурожаатлар кўрилмайди.
  • Ноахлоқий бўлган ва аниқ ифода этилмаган саволларингизга жавоб берилмайди.
  • Реферат, курс иши ёки диплом ишига маълумот қидириш ва вақтичоғлик мавзудаги (кроссворд, викторина ва ҳоказо), кутубхонанинг пуллик хизмати билан боғлиқ бўлган саволлар кўриб чиқилмайди.  
  • Виртуал маълумот хизмати ноахлоқий ва ҳақоратли мурожаатларни огоҳлантиришсиз ўчириб ташлаш ҳуқуқига эга. Шу сабабли фақат навбатчи кутубхоначи таҳриридан ўтган мурожаатлар  сайтимиз саҳифасида кўринади.
  • Мурожаатларнинг бажарилиш муддати уларнинг содда-мураккаблигига ва форс-можор ҳолатларга боғлиқ.
Савол беришдан аввал формани тўлдириш қоидаларини диққат билан кўриб чиқишингизни сўраймиз.
 
Страницы: [ 1 ] [ 2 ] [ 3 ] [ 4 ] [ 5 ] [ 6 ] 7 [ 8 ] [ 9 ] [ 10 ] [ 11 ] [ 12 ] [ 13 ] [ 14 ] [ 15 ] [ 16 ] [ 17 ] [ 18 ] [ 19 ] [ 20 ] [ 21 ] [ 22 ] [ 23 ] [ 24 ] [ 25 ] [ 26 ] [ 27 ] [ 28 ] [ 29 ] [ 30 ] [ 31 ] [ 32 ] [ 33 ] [ 34 ] [ 35 ] [ 36 ] [ 37 ] [ 38 ] [ 39 ] [ 40 ] [ 41 ] [ 42 ] [ 43 ] [ 44 ] [ 45 ] [ 46 ] [ 47 ] [ 48 ] [ 49 ] [ 50 ] [ 51 ] [ 52 ] [ 53 ] [ 54 ] [ 55 ] [ 56 ] [ 57 ] [ 58 ] [ 59 ] [ 60 ] [ 61 ] [ 62 ] [ 63 ]
Кундыз Турсынбекова 02.05.2017
Ассалому алейкум менга Азамат Коржововнинг кил устидаги такдир китобининг 2-кисми керак куриб беринг

Жавоб:
Ассалому алайкум ҳурматли китобхон. А. Қоржововнинг Қил устидаги тақдир асари 2- китобининг босма нашрини абонемент секторидан уйга олиб ўқишингиз мумкин.

Nodirbek 04.04.2017
Kechrasiz Qorjovov Azamatning qil ustidagi taqdir kitobi bormi

Жавоб:
Ҳурматли китобхон. А. Қоржововнинг Қил устидаги тақдир асари1-4 китобларининг босма нашри кутубхонамиз фондларида мавжуд. Кутубхонамизга келиб, аъзо бўлиб ўқишингиз мумкин.

Убайдуллаева Гулчехра Эркинбоевна 30.03.2017
Захириддин Мухаммад Бобурнинг 1526 йилдаги Иброхим Лудийнинг оначи томонидан захарланганда аёлнинг саройдаги колган хаёти тугрисида кизикяпман

Жавоб:
Ҳурматли китобхон, бу ҳақида Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асарида ёритилган.

хомиджон 17.03.2017
Ассалому Алайкум сизларда бахорнингтуккиз лахзаси деб номланган бадиий китоб мавжудми шуни кориб беришингизни сорайман илтимос

Жавоб:
Ассалому алайкум ҳурматли китобхон. Афсуски, Сиз сўраган китоб кутубхонамиз фондларида мавжуд эмас. Ю. Семеновнинг Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси китоби бор.

Ziyoda 05.03.2017
Taqdirdan qochib bo'lmas kitobini muallifini yozvorin iltimos

Жавоб:
Ҳурматли китобхон, илтимос, китобнинг номини аниқ ёзинг, чунки Сиз сўраган китобнинг муаллифини аниқлай олмадик.

Расул 24.02.2017
Майн риднинг токей ито ва ок танли Сардор китобининг узбекча таржимасини элктрон шаклини каердан топиб укисам булади

Жавоб:
Ҳурматли китобхон, афсуски Сиз сўраган асар кутубхонамиз фондларида мавжуд эмас. Китобни бошқа сайтлардан қидириб кўринг.

Rahim 20.02.2017
Salom menga qil ustidagi taqdir kitobini barcha bulimlari kerak elktron tarzda

Жавоб:
Ассалому алайкум ҳурматли китобхон. Азамат Қоржовов Қил устидаги тақдир асарининг 1-4 китоблари босма нашрини кутубхонамиз фондларидан олиб ўқишингиз мумкин.

Улугбек 18.02.2017
Езувчи Уткир Абдурахимовни Зулматдаги Салтанат китом керак

Жавоб:
Ўткир Абдурахимов Зулматдаги салтанат асарининг 1 китобини абонемент секторидан уйга олиб ўқишингиз мумкин.

Сардор Алимджанов 13.02.2017
Ассалому алайкум,илмий тадқиқот материаллари учун кутубхона фондида куйидаги адабиёт мавжудлигини куриб беринг илтимос:

Кабир КАМИЛОВ, Справочник активиста-общественника (Сборник уставов и положений об общественно-самодеятельных организациях трудящихся) , Ташкент, Госиздат УзССР, 1963

Олдиндан рахмат

Жавоб:
Ассалому алайкум ҳурматли китобхон. Камилов К. Справочник активиста - общественника китоби афсуски кутубхонамиз фондларида мавжуд эмас.

Anvar 27.01.2017
Уткир Абдурахимовнинг "Бойкуш уяси" ёки тури.Хуллас авгон уруши хакидаги узбек харбий йигити тугрисидаги китобни каердан укисам булади

Жавоб:
Кутубхонамиз фондларига "Бойқуш уяси" китоби келиб тушмаган, лекин И. Нишоновнинг афғон уруши ҳақидаги "Қора чаён" 1 -2- китоблари, "Афғон шамоли" 1-7- китоблари босма нашрини кутубхонамиздан олиб ўқишингиз мумкин.

*Имя:


E-mail:


*Текст:


*Maxfiy kod:
  


Внимание! Отправленное сообщение появится только после проверки администратором сайта!