Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Илмий-услубият бўлими

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг 

Илмий-услубият бўлими

  

  Рустамова Мухайё Олимовна 

  Илмий-услубият бўлими мудири
  Тел: (998 73) 244-12-86 
  Фарғона ш., Маърифат кўчаси 31а.
  E-mail: metod@ferlibrary.uz

 

Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • Таҳлилий фаолият (рақамли ва ёзма ҳисоботлар таҳлили).
  • Илғор иш тажрибаларини аниқлаш ва тадбиқ этиш.
  • Кутубхона ходимлари малакасини ошириш тизимида иштирок этиш.
  • Услубий қўлланмалар самарадорлигини ошириш.
  • Вилоят АРМларига услубий, амалий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш.

Хизматлар

  •  Ахборот-кутубхона ишининг барча масалалари бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериш;
  • Турли ташкилотлар кутубхоналари талабномалари асосида жойларда ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тадбирларини ўтказиш.

     Бўлим вилоятда фаолият юритаётган таълим муассасаларининг 247 та ахборот-ресурс марказларига (АРМлар), шунингдек, бошқа идора ва ташкилотларга қарашли кутубхоналарга уларнинг сўрови бўйича методик раҳбарлик ва ёрдамни ташкил этади.
     Ходимларимиз шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирмайдиган кутубхоналар билан ҳам ҳамкорлик қиладилар. Жумладан,  Фарғона горнизони таркибий бўлинмалари кутубхоналарига, касаба уюшмаси тизимидаги кутубхоналарга ахборот ва методик ёрдам кўрсатадилар.
     Кутубхона ходимларининг кутубхоначилик фаолиятидаги малакаларини ошириш, иш фаолиятларида қўллаш, ҳуқуқий-меъёрий  ҳужжатлардан хабардор бўлиш, уларни тушуниб олишга ёрдам бериш мақсадида кутубхоначилик ишининг замонавий усуллари ва кутубхона фаолиятида ахборот технологияларини қўллаш бўйича  ҳужжатлар ишлаб чиқади.
      Китобхонларга ахборот – кутубхона хизматини яхшилаш, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, буюк тарихий шахслар ҳаёти ва ижодини, меросини чуқур ўрганиш, тарғиб қилиш мақсадида ўтказиладиган оммавий тадбирларида фойдаланиш учун муҳим саналар календари асосида методик қўлланмалар ишлаб чиқади.
      Ахборот-ресурс марказлари ва бошқа идора ва ташкилотларга қарашли кутубхоналар ходимлари   АКМ нинг услубиёт  бўлими ташкил этадиган семинар-тренингларда    ўз малакаларини ошириш,  кутубхона соҳасидаги инновацион жараёнлар билан танишиш имконига эгадирлар.

Иш вақти: ҳар куни 9:00 дан 18:00гача
Дам олиш куни: шанба, якшанба
Тозалик куни: ҳар ойнинг охирги жумаси