Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

"Китобхонлик ҳафталиги"ни ўтказиш тўғрисида Низом

Untitled Document

Вилоят ҳокиминииг 2013 йил
« 06 » мартдаги  41 сонли
фармойишига 1-илова

"Китобхонлик ҳафталиги"ни ўтказиш тўғрисида
Низом

1.  Умумий қоидалар:

1.1 "Китобхонлик ҳафталиги" кутубхоначилар ва китобхонлар учун комплекс тадбирлар мажмуаси бўлиб, асосий мақсади китоб ва китобхонлик тарғиботидир.
1.2 Ҳафталик ўтказиш, 2013 йил 18 февралда вилоят ҳокими ҳузурида ўтказилган аппарат йиғилиши 7-б-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашдир;
1.3 Ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирлар, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бир ҳафта давомида апрель ойида бўлиб ўтади;
1.4 Ҳафталик вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳ (1-илова)ёрдамида ўтказилади;
1.5 Вилоятнинг шаҳар ва туманларида тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишига фармойиш асосида вилоят ҳокимлигидан шаҳар, туманларга бириктирилган раҳбарлар (4-илова)масъулдир.

2.  Мақсади:

2.1 Китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш натижасида вилоят аҳолиси, айниқса, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий муҳитни янада барқарорлаштириш, миллий ғоя тарғиботини кучайтириш;
2.2 Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳиятини миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ёш авлод қалби ва онгига китоб ва китобхонлик тадбирлари орқали сингдириш;
2.3 Вилоятдаги барча бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг маънавий-маърифий ишлари самарадорлигини ошириш, тарғибот-ташвиқот фаолиятини мунтазамлигини таъминлаш;
2.4 Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг китоб жамғармаларини бойитиш орқали кенг оммани китоб ўқишга жалб этиш;
2.5 Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ўқиш маданиятини ривожлантириш;  
2.6 Оилавий китоб ўқиш анъанасини оммалаштириш, ёш ижодкорларни, фаол китобхон ва кутубхоначиларни аниқлаш ва қўллаб қувватлаш;

3.  Вазифалари:

3.1. Аҳолини айниқса болалар, ўсмирлар ва ёшларни ахборот-ресурс марказларига китоб ўқиш учун жалб қилишни фаоллаштириш.
3.2. Миллий қадрият ва анъаналаримиз, урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш билан маҳаллалардаги оилавий китобхонлар орасида бадиий асарлар  ўқиш тарғиботи  орқали        ватанпарварлик, адолатпарварлик, инсонийлик ва ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш.
3.3. Аҳоли онгига маърифий ва мафкуравий тушунчаларни сингдириб бориш, уларда миллий ва ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни, бой адабий меросимизга бўлган ҳурматни кучайтириш.
3.4 Ёшларни мутолаага қизиқишини ривожлантириш учун ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг маданий-маърифий муассасалар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
3.5. Кенг оммани, ташкилот, корхона ва муасассаларни ҳафталикда қатнашишга жалб этиш.

4. "Китобхонлик ҳафталиги"ни ўтказиш тартиби:

4.1.  Мазкур тадбир ҳар йили бир ҳафта давомида апрель ойида ўтказилади.
4.2 . "Китобхонлик хафталиги" доирасида шаҳар, туманлар ҳудудида жойлашган кутубхоналарга ҳомийлар томонидан ихтиёрий равишда янги китоб совға қилиш тадбирлари ташкил этилади.
4.3. Ҳафталикни ўтказишга шаҳар, туман ҳокимлари, тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари масъулдир. Улар томонидан ҳафталик доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг ўтказиш вақти ва жойи белгиланади.
4.4.  Ҳафталикнинг якуний қисми вилоятда ўтказиладиган байрам тадбири билан тугатилади.