Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Китобхонлик байрами доирасида “Китобхон оила”, “Китобхон мактаб”, “Китобхон маҳалла” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида НИЗОМ

Вилоят ҳокиминииг 2013 йил
« 06 » мартдаги 41 сонли
фармойишига 3-илова

Китобхонлик байрами доирасида “Китобхон оила”, “Китобхон мактаб”, “Китобхон маҳалла” кўрик-танловларини ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ

     1. 2013 йил 15 январдаги 07/1-266-сонли "Фарғона вилояти, шаҳар, туман Маънавият ва маърифат кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотлари, ижодкор зиёлилар ролини кучайтириш чора-тадбирлари дастурининг 10-бандига асосан;
- Аҳолини, айниқса болалар, ўсмирлар ва ёшларни ахборот-ресурс марказларига китоб ўқиш учун жалб қилишни фаоллаштириш.
- миллий қадрият ва анъаналаримиз, урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш билан маҳаллалардаги оилавий китобхонлар орасида бадиий асарлар ўқиш тарғиботи орқали ватанпарварлик, адолатпарварлик, инсонийлик ва ўзаро меҳр-оқибат туйғуларини мустаҳкамлаш.
- аҳоли онгига маърифий ва мафкуравий тушунчаларни сингдириб бориш, уларда миллий ва ахлоқий, ҳуқуқий тарбияни, бой адабий меросимизга бўлган меҳр-ҳурматни кучайтириш.
- ёшларни мутолаага қизиқишини ривожлантириш учун ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларининг маданий-маърифий муассасалар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш мақсадида “Китобхон оила”, “Китобхон мактаб”, “Китобхон маҳалла” вилоят кўрик-танлови ўтказилади.
       2. Кўрик-танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолашда:
а) "Китобхон оила" номзодларининг:
     - йил давомида кутубхонага энг кўп қатнаган ва энг кўп китоб ўқиганлиги;
   - кутубхоналар томонидан маънавий-маърифий ва миллий ғоя тарғиботи бўйича ташкил этилган турли хил тадбирларда фаол қатнашганлиги;
     - кийиниш, ўзини тутиш, муомала маданиятига эга эканлиги;
     - ўз мақсадларига эга ва билим савиясининг юқорилиги.
б) "Китобхон мактаб" ва "Китобхон маҳалла" номзодларининг:
  - мактаб ва маҳалла кутубхонасида дарсликдан ташқари энг кўп ижтимоий-сиёсий, маънавий-мафкуравий, бадиий ҳамда болалар адабиётига эга эканлиги;
    - мактаб ҳамда маҳалла кутубхонасининг энг кўп аъзога эгалиги;
    - кутубхона ҳужжатларининг талаб даражасида эканлиги;
    - ўтказилган тадбирлар мавзуларининг хилма-хиллиги, долзарблиги, мамлакатимиз ва жаҳон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг сўнгги маълумотлардан оқилона фойдаланилганлигига оид ҳужжатларнинг мавжудлиги;
   - иш фаолиятида ўзига хос ютуқларга эриша олиши, замон билан ҳамнафаслиги, мустақиллик мафкураси ва миллий истиқлол ғояси, жамият ҳаётининг иқтисодий ва сиёсий соҳаларидаги ўзгаришлардан иш жараёнида фойдалана олиши;
    - маънавий янгиланиш жараёнида жамият хавфсизлигига таъсир этувчи ташқи ва ички таҳдидлар ҳамда ғаразли ғояларга қарши кескин кураша оладиган даражада билимга эга бўлиши;
   - оммавий ахборот воситаларидаги фаоллиги даражаси; - ахборот-коммуникация технологияларидан иш жараёнида самарали фойдалана олиши каби жиҳатларга эътибор қаратилади.
    3. Танловни баҳолаш тартиби; Ҳудудий (шаҳар,туман) ва вилоят ишчи гуруҳи аъзолари номзодларнинг юқоридаги йўналишларда олиб борган фаолиятлари асосида ўрганади ва бу тўғрисида тегишли далолатнома тузади. Танловда 3, 4, 5 баллик - баҳолаш тизимидан фойдаланилади.
    4. Танловни ўтказиш тартиби: Танловга тақдим этилган ишлар икки босқичда, ҳудудий (шаҳар ва туманлар) ҳамда вилоят босқичи ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Биринчи босқич - 2013 йил март ойида вилоятимизнинг шаҳар ва туман ҳудудларида ўтказилади ва ғолиблар тақдирланади. Иккинчи босқич - 2013 йил апрель ойида "Китобхонлик ҳафталиги"нинг якуний қисмида вилоят босқичи ўтказилади ва ғолиблар тақдирланади.
      5. Кўрик-танловнинг вилоят босқичи ғолиблари вилоят ҳокимлигининг “Энг китобхон оила”, “Энг китобхон мактаб”, “Энг китобхон маҳалла” Фахрий ёрлиғи ва қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар: 3 та — биринчи ўрин — 12 томлик Ўзбекистон энциклопедияси ва 1-даражали диплом; 3 та — иккинчи ўрин — Алишер Навоийнинг 10 томлик асарлар тўплами ва II-даражали диплом; 3 та — учинчи ўрин - 5 томлик Ўзбек тилининг изоҳли луғати ва III-даражали диилом;
     6. Вилоят босқичида учта йўналишдан ҳар бирида бир нафардан 1, 2, 3-ўрин соҳиблари, жами тўққиз нафар ғолиб ва совриндорлар аниқланади.