Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Кутубхона бугун

Кутубхона бугун

Бугунги кунда Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот- кутубхона маркази – Республикадаги энг йирик кутубхоналардан биридир.

Кутубхона  жаҳоннинг 20 дан ортиқ тилдаги 316 мингдан зиёд ахборотни  турли ташувчилардаги ноёб нашрлар жамғармасига эга.

АКМ бугунги кунда ахборот ресурсларидан аҳолининг барча қатлам вакиллари фойдалана олишига ва ноёб кутубхона жамғармасини келгуси авлод учун имкон даражасида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

АКМ 2016 йил

Кутубхона турли ахборот хизматларини – Интернетдан фойдаланиш, компьютерда ишлаш, сканерлаш, юклама манбаларга нусха кўчириш хизматларини на фақат вилоятимиз балки ундан ташқари ҳудудлар аҳолисига ҳам тақдим этмоқда.

Кутубхона умумий фондининг электрон каталоги (ЭК) ташкил этилган ва бойитиб борилмоқда.  Бугунги кунда АКМда 5 та автоматлаштирилган ишчи ўринлари: администратор, комплектатор, каталогизатор, китобхон, китоб берилиши ишлаб турибди.

Кутубхона ўз китоб жамғармасини анъанавий ва электрон каталоглар, картотекалар ва турли шаклдаги кўргазмалар орқали ҳар томонлама очиб беради.
Кутубхонада маҳаллий шоирлар, ёзувчилар, рассомлар, олимлар иштироқида янги адабиётлар тақдимоти, китобхонлар конференциялари ва бошқа маданий дастурлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Бизнинг АКМ вилоятда мавжуд турли муассасаларнинг 1600 дан зиёд кутубхоналарини ўз ичига олган 247 АРМ ходимлари учун услубий марказ ҳисобланади. АКМ ходимлари Мудофаа Вазирлигининг Фарғона горнизони таркибий бўлинмалари кутубхоналари ва касаба қўмитаси кутубхоналарига методик ёрдам кўрсатадилар. АРМ директорлари АКМнинг илмий услубият бўлими томонидан ташкил этиладиган семинар машғулотларида ўз малакаларини ошириш, кутубхона соҳасидаги инновацион жараёнлар билан танишиш имконига эгадирлар.

АКМ ходимлари Республика АКМ томонидан ўтказиладиган семинарларда катнашиб, ўз билим ва касбий малакаларини оширадилар.

Ҳар йили кутубхонага 250 мингга яқин фойдаланувчи қатнаб, уларга 500 мингдан зиёд турли ташувчилардаги нашрлар бериш билан хизмат кўрсатилади.

АКМда кутубхона-библиография хизмати кўрсатиш ортиб бормоқда, ахборот - компьютер технологияларини самарали кўллаш натижасида  китобхонларга тақдим этиладиган хизматлар турини йил сайин кенгайтириб бормоқда.