Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Январь 2016

Ҳурматли фойдаланувчилар!
Фарғона АКМ  "Фарғона" нашриёти томонидан олинган нашрларни Сизнинг эътиборингизга тақдим этади

Фарғоналик шоирлар

наргиза1

Саидаҳмадова, Наргизахон.
     Асраймиз сени, Ватан!: Шеърлар/Н.Саидаҳмадова. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. -32 бет.

    Тиббиёт ва адабиёт кенг маънода бир-бирига яқин соҳалардир. Чунки табиб кишининг жисмини, тана аъзоларини ўрганса, даволаса, бадиий сўз ижодкори инсон руҳиятининг нозик нуқталарига эътибор қаратади, айтиш жоиз бўлса, даволайди - малҳам бўлади.
   Бўлғуси тиббиёт ходими - Наргизанинг шеърларини ўқиб, ана шундай хулосага келиш мумкин. Ёш ижодкор руҳият «томир»ларини, қалб жароҳатларини илғаб, уларга мос ширин сўз айтишга ҳаракат қилган, тиғ ўрнига қаламини ишга солган...
      Ушбу тўплам шеърият мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

ишонкулов

 Ишонқулов, Иномжон.
   Кўнгиллардан сув ичар кўнглим...: Шеърлар/И. Ишонкулов. - Фарғона: “Фарғона”, 2015. - 32 бет.

   Ушбу тўпламда Ватан, ота-она,  яхшилик ва дўстлик каби мавзулардаги шеърлар жамланган. Бу шеърлар ижодкорнинг ўзига хос талқини, дунёқараши натижасида янгича рух, ўзгача мазмун касб этади. Баъзилари ўқувчи қалбини ларзага келтирса, айримлари хуш кайфият бахш этади.
     Тўплам барча шеърият мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

  гиесов

 Ғиёсов, Мамадали.
    Онам ёдимга тушди...: Шеърлар/ М.Ғиёсов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. - 32 бет.

      Ушбу тўпламдаги шеърларда Ватан, она меҳри, муҳаббат ва садоқат мавзулари тараннум этилган. Ўзига хос образлар, ташбеҳлар воситасида қоғозга тушган шоир ҳис-туйғулари ҳар қандай ўқувчини бефарқ қолдирмайди, ўйлашга, хулосалар чиқаришга ундайди.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

 ганиев

 G’aniyev, Alimardon.
   O’zingga yetmaydi...: She'rlar/A.G’aniyev. – Farg’ona: «Farg’ona» nashriyoti, 2015. - 32 bet.

      Ushbu to’plamda yosh ijodkorning o’ziga xos ko’ngil bitiklari jamlangan. Bu she'rlarda shoir dilidan o’tgan kechinmalar, uni qiynayotgan yoxud o’ylantirayotgan his-tuyg’ular ifoda etiladi. Vatan, ona, yor mavzusidagi qaynoq satrlar she'riyat ixlosmandlariga manzur bo’ladi degan umiddamiz.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

уктамбоев

Ўктамбоев, Йўлдошали.
    Cўқмоқлардан топдим йўлимни: Шеърлар/Й.Ўктамбоев - Фарғона: «Фарғона» нашриети, 2015.-64 бет.

    Йўлдошали Ўктамбоевнинг шеърлари «теша тегмаган» ўхшатишу ифодалар, янгича ташбеҳу тасвирларга бой. Бир қарашда ўринсиздек туюлган сўз ва жумлалар ўқувчини ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади, аста-секин шоир қалбидаги туйғулар шеърхон кўнглига йўл топади.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

АДАБИЁТШУНОСЛИК

Ashampoo_Snap_2016.01.20_11h57m02s_002_

Solijonov, Yo’ldosh.
    Farg’ona adiblari:   Аdabiy  portretlar / Y.Solijonov.- To’ldirilgan qayta nashr. –Farg’ona:«Farg’ona» nashriyoti, 2015. – 128 bet.
      Ushbu majmua o’zbek mumtoz adabiyotining tazkira janriga xos bo’lib, unda Farg’ona va uning atrofidagi shahar hamda tumanlarda yashab ijod qilgan, adabiyotimiz rivojiga baholi qudrat hissa qo’shgan va qo’shayotgan ijodkorlar to’g’risida ma'lumot beriladi.
    Farg’ona adiblari mamlakatimiz adabiy jarayonida o’z ovozi va so’ziga ega ekanligi bilan ajralib turadilar. Muallif ulardan har birining o’ziga xos ijodiy qiyofasini ochishga harakat qilgan.
    Kitob umumta'lim maktablari, litseylar va kasb-hunar kollejlarining o’quvchi hamda o’qituvchilari, oliy o’quv yurtlarining talabalari, adabiyotshunoslar, izlanuvchi-tadqiqotchilar, magistrantlar, umuman, adabiyotga qiziquvchi barcha kitobxonlar ommasiga mo’ljallangan.
Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h04m10s_003_

    Тошқин ва сокин дарё [матн]: адабиётшунос олим Азимжон Раҳимов ҳақида хотиралар/ публицистик нашр; тўплаб нашрга тайёрловчи: З.Раҳимов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. - 144 бет + [9] қўйилган расм.
    Таниқли адабиётшунос олим Азимжон Раҳимов Фарғона давлат университетидаги қарийб 40 йиллик фаолияти давомида роман поэтикаси, адабиёт назарияси бўйича мактаб яратиб, ўзидан яхши ном қолдирган инсондир. Олимнинг адабий-назарий қарашлари ва чиқишлари нафақат водий, балки республика илмий-адабий жамоатчилиги томонидан ҳам эътироф этилиб, миллий адабиётшунослигимиз тараққиётига қўшилган муҳим ҳисса ҳисобланади.
    Мазкур тўпламда олимнинг устозлари, ҳамкасб ва ҳамфикрлари, шогирдларининг хотиралари ҳамда олим ҳақидаги айрим мақолалар ўрин олган.
Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

ТАЪЛИМ
Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h24m20s_007_

   Таълим тараққиёти ёҳуд мустақиллик йилларида Фарғона вилояти халқ таълими тизимидаги юксалишлар: Услубий қўлланма/ тўплаб нашрга тайёрловчилар: З.Тешабоев, Б.Шокиров. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. -48 бет.
     Бугун ҳар бир соҳада эришилган ютуқ ва марраларни эътироф этарканмиз, «Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?» деган саволга аниқ жавоб топамиз, кундалик ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришларни кўриб, қалбимиз фахру ифтихорга тўлади.       Ушбу қўлланмада истиқлол йилларида вилоят халқ таълими соҳасида кўлга киритилган амалий натижалар, хусусан, вилоятимиз таълим муассасаларида фидокорона мехнат қилаётган ўқитувчи-мураббийлар, спорт турлари, мусиқа ва санъатда, билимлар беллашувларида юксак ютуқларга эришаётган ўқувчи-ёшлар ҳақида, шунингдек, халқ таълими тараққиёт босқичлари борасидаги қизиқарли факт ва рақамлар келтирилган. Айтиш мумкинки, забт этилган ушбу юксак марралар мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 25 йиллик тўйига муносиб туҳфа бўлади.
  Қўлланма таълим тизимида фаолият юритаётган барча ходимлар, ўқитувчи-мураббийлар ҳамда ўқувчилар учун мўлжалланган.
Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h25m20s_008_

Turdaliyev, Sirojiddin.
   8-sinf uchun algebradan test materiallari: Umumiy o’rta ta'lim maktablari matematika o`qituvchilari uchun uslubiy qo`llanma/ S.Turdaliyev. – Farg’ona: «Farg’ona» nashriyoti, 2015. - 48 bet.

      Ushbu q o`llanmada 8-sinf algebra darsligining har bir bobida berilgan mavzularga oid test topshiriqlari ikki variantda berilgan. Bu test topshiriqlaridan o`quvchilarning olgan bilimlarini tekshirish va aniqlashda foydalanish mumkin.
    Qollanma umumiy o`rta ta'lim maktablari o`quvchilari va matematika o`qituvchilariga mo’ljallangan.
Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

ОАВ

Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h26m53s_011_

   Қаламдан қадр топганлар: Mақолалар тўплами/ тўплаб нашрга тайёрловчи: Д.Эргашев. -Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015.-96 бет.
    Ушбу тўпламда Фарғона вилоятида яшаб ижод этаётган фахрий журналистлар, матбуот ва телерадио соҳасида фидокорона меҳнат қилган марҳум ижодкорлар ҳақидаги мақолалар жамланган. Бу китоб «Кексаларни эъзозлаш йили»даги хайрли ишлардан бири сифатида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ташаббуси ва ташкилотчилигида дунёга келган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

ИҚТИСОДИЁТ

Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h26m26s_010_

Ташпулатов, Айбек.
     «Миллий иқтисодиётда рекрутинг хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш»: Монография/ А.Ташпулатов, Э.Муминова. -Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. - 96 бет.
  Мазкур монографияда аҳолини иш билан таъминлашда нодавлат ташкилотларининг ўрни ва аҳамиятини ошириш, иқтисодиётнинг хизмат кўрсатиш соҳасини янги хизмат турлари билан бойитиш, корхона ва компанияларни меҳнат ресурслари билан узлуксиз таъминлаш тизимини шакллантириш, янги бизнес тузилмалари фаолиятини ташкил этиш ва самарали ишлашини таъминлаш масалалари тадқиқ этилган.
    Муаллифлар Фарғона вилоятидаги йирик корхона ва компанияларда меҳнат ресурслари билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш, рекрутинг хизматлари кўрсатиш ҳолатини танқидий баҳолаш асосида мазкур соҳани ривожлантиришнинг назарий-ҳуқуқий, ташкилий-услубий жиҳатларини ишлаб чиқишга эришишган.
 Монография тадбиркорлик субъектлари, акциядорлик жамиятлари мутахассислари, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар менежерлари, олий ўқув юртларининг иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабалари, бандлик идораларининг мутахассислари, илмий ходимлар ва ўз бизнесини бошлаш ниятида бўлган китобхонлар учун мўлжалланган.
   Монография Фарғона политехника институти ўқув-услубий Кенгашипинг 2015 йил 30 апрелдаги 8-сонли йигилишида муҳокама этилиб, нашрга тавсия қилинган.

Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h25m54s_009_

Қосимов, Файзулла.
     Меҳнат бозори шаклланишининг регионал-менталитет хусусиятлари: Монография/ Ф.Қосимов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. - 144 бет.
     Ушбу монографияда меҳнат бозори, меҳнат ресурслари, бандлик масалалари, уларнинг турлари, кўринишлари ҳақида сўз боради. Тадқиқотчи бу долзарб мавзунинг мамлакатимиз, хусусан, Фарғона вилоятига хос жиҳатларини очиб беришга ҳаракат қилган. Муаммолар ечимига кўплаб илмий хулосалар, шунингдек, муаллиф нуқтаи назари асосида ёндашилган.

Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин

СИЁСАТ
Ashampoo_Snap_2016.01.20_12h27m24s_012_

 «Бетакроримсан, ягонасан, она ватаним -Ўзбекистоним!» (Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-2371-сонли қарори юзасидан услубий қўлланма)/тузувчилар: Ф.Қосимов, Ф.Зоҳидов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2015. - 48 бет.
    Мустақиллик - бебаҳо неъмат. Унинг қадрига етиш, тинчликни, озодликни асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Бу қутлуғ байрамни нишонлашда, аввало, истиқлол йилларида эришилган ютуқ ва муваффақиятларимизни тарғиб қилиш, фуқароларимизни янги марралар сари руҳлантириш доимий эътиборда бўлиши лозим.
  Ушбу қўлланма тарғиботчилар, ўқитувчи ва талабалар, шунингдек, кенг жамоатчилик учун мўлжалланган.
Китобни фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимидан топиш мумкин