| |
|
|
Адрес: Узбекистан, г. Фергана, ул. Марифат 31А
Телефоны: (+998 73) 224-56-05 (+998 73) 224-46-98
Режим работы библиотеки: ежедневно с 8:00 до 18:00
Выходной день: понедельник.
Санитарный день: последняя пятница каждого месяца. |
 |
|
Новые поступления 2011 год
На этой странице мы публикуем ресурсы, которые были получены нашей библиотекой за недавнее время. Все представленные здесь издания вы можете найти на полках отделов библиотеки.
Добро пожаловать в наш ИБЦ. Мы всегда рады Вас обслужить!
|
Муҳаммад Ҳайдар мирзо. Тарихи Рашидий Sharq, 2010
Муҳаммад Ҳайдар мирзонинг "Тарихи Рашидий" асари Ўзбекистон ва жаҳон тарихчи олимлари томонидан: "Марказий Осиё ҳақидаги ягона мукаммал асар"- деб бир оғиздан тан олинган. "Тарихи Рошидий" нафақат Мўғилистон, айни пайтда Ўрта Осиёнинг ўша даврдаги йирик шаҳарлари Андижон, Тошкент, Хўжанд, Сайрам, Туркистон, Ўратепа, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Ҳисор, Қундуз, Мавр ва бошқа мамлакатлар: Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Шарқий Туркистон ва Кашмирнинг 15-16 асрлардаги тарихини ўрганишда бирламчи асосий манбалардан бўлиб хизмат қилади.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Умумий ўқув залидан.
|
|
Буюк келажак манзаралари Ташкент: Гафур Гулом номидаги нашриёти, 2010. 128 с.
Мазкур туплам Ватанимиз мустакиллигининг 19 йиллигига багишлаб нашр этилган. Мазкур тупламдан пешкадам адибларимизнинг Ёзувчилар уюшмаси йулланмаси билан жойларда булиб, юртимизда амалга оширилаётган ислохотларнинг бориши хакида тайёрлаган, газета ва журналларда эълон килиниб адабий жамоатчиликда катта кизикиш уйготган публицистик макола ва очерклари урин олган.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Абонемент секторидан.
|
|
Абдулахатов Н. Шохимардон Tашкент: Янги аср авлоди, 2010. 568 с.
Мазкур китобда юртимиздаги Шохимардон номи билан боглик мукаддас зиёратгохлар, улар тугрисидаги афсона ва ривоятлар хамда зиёратгохларда утказиладиган турфа хил расм-русумлар ва урф-одатлар хакида хикоя килинади.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори ва Адабиётларни сақлаш бўлимидан.
|
|
Ато М. Сунмас юлдузлар Тошкент: Тафаккур Каноти, 2010. 480 с. Ушбу китобдан мангу бархаёт инсонлар хакидаги хотиралар, асарларидан намуналар, кайдлар жой олган. Уйлаймизки, бундай инсонларнинг ёркин хотираси билан яшамок хам узликни англаганларнинг хаётини безашга арзийди.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Маънавият сектори, умумий ўқув зали ва Адабиётларни сақлаш бўлимидан.
|
|
Мирзо И. Агар жаннат кукда булса Tашкент: Шарк, 2011. 128 с.
Шоир сунгги йилларда юртимизда руй берган улкан янгиланиш жараёнларида шунчаки кузатувчи булиб эмас, балки фаол иштирокчи сифатида катнашиб келмокда. Калбини тулкинлаштирган ходисаларни, кадимий шахарларимизда утказилаётган оламшумул сана - туйлар таасуротини, бир суз билан айтганда Она юртга булган чексиз мухаббатини узининг самимий, тиник мисралари оркали ифодалаган.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Абонемент сектори ва Адабиётларни сақлаш бўлимидан.
|
|
Мукимий Бог аро Тошкент: Akademnashr, 2010. 312 с.
Мазкур китобда куконлик шоир, узбек мумтоз адабиетининг йирик намояндаларидан бири Мукимийнинг газаллари, мурабба ва мухаммаслари, рубоий ва фардлари, хажвиёт ва саёхатномалари жой олган. Китоб сунгида муаллиф асарларига изохлар ва хозирги узбек тилида ишлатилмайдиган сузларнинг лугати келтирилган.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори, умумий ўқув зали, Маънавият сектори, Адабиётларни сақлаш бўлимидан.
|
|
Фаргона оханглари Тошкент: Академнашр, 2011. 224 с.
Мазкур мажмуа юртимизнинг сулим гушаларидан бири - Фаргонада тугилиб, камолга етган каламкашларнинг ижод намуналаридан тузилган. Улар орасида Ватанимизнинг забардаст шоирлари билан бир каторда эндигина шеърият оламига кадам куяётган ёш ижодкорларнинг хам шеърлари бор.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори, Маънавият сектори, Адабиётларни сақлаш бўлими, Абонемент секторидан.
|
|
Хазиний Девон Тошкент: Тамаддун, 2010. 240 с.
Мазкур девон Хазиний адабий меросининг яхлит тупламини узига камраб олган. Ушбу китобга аввалги нашрларга киритилмаган, узок изланишлардан сунг янги аникланган шеърлари хам киритилган.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори, Маънавият сектори, Адабиётларни сақлаш бўлими, Абонемент сектори ва умумий ўқув залидан.
|
|
Хайём У. Рубоийлар = Рубаи = Rubaiyat Tашкент: Шарк, 2008. 127 с.
Китоб Умар Хайёмнинг рубоийларидан ташкил топган. Рубоийлар форс, узбек, рус, инглиз тилларида берилган. Китобнинг бошида Умар Хайёмнинг кискача таржимаи холи келтирилган.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Умумий ўқув залидан.
|
|
Чархий Киёлаб утди Тошкент: Академнашр, 2010. 224 с.
Ушбу китоб классик адабиётимизнинг ёркин намоёндаларидан бири Чархийнинг газаллари билан бойитилган. Ушбу китобга шоирнинг газаллари, маснавийлари, мухаммаслар ва рубоийлари киритилган.
Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори, умумий ўқув зали, Маънавият сектори, Абонемент сектори ва Адабиётларни сақлаш бўлимидан.
|
|
|
|