Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Сухзамин

 Маҳматова Н.

Сўхзамин мадҳи: шеърлар, бадиалар/ Н.  Маҳматова.   —  Фарғона:  "Фарғона"  нашриёти. 2014 й.  -  96  б.

Назира  Маҳматова  —  ҳақиқий  юрт  аёли.   Унинг Ватан, Она ҳақидаги шеърларида, кишилардаги яхши-ёмон    фазилатлар    тўғрисидаги    бадиаларида юртга    садоқат,   халқпарварлик    уфуриб    туради. Чунки,   ижодкор   ўз    асарларида    Ватанни    севиш, одамларга   меҳр   улашиш, барчани   бахтли   кўриш иштиёқида   ёнади,  кишилар   кўнглига   кириб   боради. Бу иштиёқ, қатъият китобхонни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.

 Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори.

Юрт васфи  

Солиев, Ғуломжон

Юрт васфи оҳанглари: достон ва шеърлар / Ғ.Солиев.- Фарғона: "Фарғона" нашриёти. 2014 й. - 80 б.

Ғуломжон Солиев навбатдаги китобидан достонлар, шеърлар, шеърий латифа ва ҳангомалар ўрин олган. Ўз юртини жондан севган ижодкор ён-атрофда юз бераётган ўзгаришлар, янгиланишларни кўриб фахрга тўлади. Ватаннинг фидоий инсонлари меҳнати, жонбозлиги шоирни қалам тутишга ундайди. Биз билан бир заминда яшаётган, эл-юрт ардоғидаги ватандошларимиз мадҳ этилган сатрларни ўқиб, фахрланасан. Серзавқ ижодкорнинг назмий дил изҳорлари китобхонларни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.

Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори.

Хукукий

Хуқуқий саводхонлик асослари / Фуқаролар ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тавсиялар/ А.Отажонов, У.Отажонов. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти; 2014 й. - 72 б.

Ушбу рисолада ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидан бораётган мамлакатимиздафуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳамда саводхонлигини ошириш юзасидан илмий-назарий ва услубий тавсиялар берилган.Шунингдек, давлат қурилиши, ҳокимят органлари ва инсон ҳуқуқларига доир зарур маълумотлар ўрин олган.
Услубий қўлланма ўқитувчилар, воизлар, тарғиботчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ҳуқуқий Ахборот Марказидан топиш мумкин.

Маргилон 

Мирзааҳмедов Р.

Марғилон  замини  жавоҳирлари:  тадқиқот/  Р.Мирзааҳмедов,  А.Муртазаев. Фарғона:«Фарғона» нашриёти, 2014 йил. - 104 б.

Ушбу китобда Марғилон шаҳри ҳудудидаги ХУШ-ХIХ асрлардан мерос масжиду мадрасалар, шаҳарнинг структураси, маҳаллалари, ҳунармандчилиги, ўқиш-ўқитиш жараёнлари каби тарихимиз ва маданиятимизга оид кўплаб маълумотлар берилган. Ўйлаймизки, бу китоб тарихчиларга ва кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади.

Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори.

Вояга етмаганлар 

Қуранбоев Қ. ва бошқалар.

Вояга етмаганларни турли маънавий таҳдидлар ва информацион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари / Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами; Фарғона: «Фарғона» нашриёти, 2014 й. - 224 б.

Ушбу конференция материаллари тўпламига киритилган мақолалармафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, уларнинг устувор йўналишарини, аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш, кимга ва нимага қарши қаратилганини аниқлаш, фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлашга қаратилган.

 Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори.

Камтарлик 


Камтарлик тимсоли /Профессор А. Матғозиев замондошлари хотирасида/ ёдномалар, хотиралар/ тўплаб, нашрга тайёрловчилар: С.Мўминов, С.Ғофурова.-

Ушбу китоб ўзбек тилшунослиги, ўзбек маънавияти ва маданияти тарихига баракали ҳисса қўшган заҳматкаш олим, талабчан ва меҳрибон устоз, камтарин инсон сифатида илиқ хотиралар қолдирган филология фанлари доктори, профессор, марҳум Акбаржон Матғозиев ҳақида.
Ҳаётда қолдирган илмий ва маънавий мероси, инсоний хислатлари билан ёдда қолган бундай кишиларнинг ҳаёт йўли кўпчиликка ибрат бўлади, деб умид қиламиз.

 Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори.

Багрингда бахтиёрман 

 
Мунаваржонова, Ҳ.

Бағрингда бахтиёрман /Шеърлар/ Ҳ. Мунаваржонова. - Фарғона: «Фарғона» нашриёти; 2014 й.- 326.

Қўлингиздаги китоб - ёш шоиранинг илк ижод намуналари. Ҳали мукаммал даражада бўлмаса-да, унинг ўзбек ва тожик тилларидаги шеърларини ўқир экансиз, ижодкор қалбидан жўшиб чиқаётган соф, беғубор туйғулар сизни ҳам бефарқ қолдирмайди. Ҳайитхон тинимсиз изланишда, ўқиб-ўрганмоқда. Келгусида ундан бадиий юксак асарлар кутиб қоламиз.

 Китобни қуйидаги бўлимлардан топиш мумкин: Ўлкашунослик сектори.