16 март куни Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот-кутубхона марказида Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган Фарғона давлат университети талабаси Муштарий Қурбонова билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
2017 йил 15 март куни маънавият ва маърифат секторида “Зулфия – Шарқнинг шоираси” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
2017 йил 14 март куни умумий ўқув залида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллудининг 102 йиллиги муносабати билан “Халқимга айтар сўзим” кўргазмасидаги нашрлар шарҳи бўлиб ўтди.
2017 йил 14 март куни абонемент секторида Ўзбекистон халқ шоири Барот Бойқобилов таваллудининг 80 йиллигига “Назм осмонининг ёрқин юлдузи” кўргазмадаги адабиётлар шарҳи ўтказилди.
Қўқон давлат педагогика институтида “Китобхонлик байрами” бўлиб ўтди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар иштирок этди.
2017 йил 10 март куни Эркин Воҳидов номидаги “Ёш ижодкорлар” клубининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Муҳокамага француз ёзувчиси, 1957 йил Нобел мукофоти совриндори Альбер Камюнинг “Бегона” асари тақдим этилди.
2017 йил 10 март куни умумий ўқув залида Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза номидаги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари лауреати Абдулла Орипов таваллудининг 76 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.
2017 йил 3 март куни ахборот-кутубхона марказида маънавият ва маърифат сектори томонидан Халқаро хотин-қизлар байрами 8 март муносабати билан “Аёл - муқаддас, она-мўътабар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
2017 йил 2 март куни ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлган кунга бағишлаб “Ўзбекистон – халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирда кутубхонанинг доимий фойдаланувчилари иштирок этди.