2019 йил 7 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази абонемент ва КАА секторида рус ёзувчиси, янги рус адабиётининг асосчиси Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 220 йиллиги муносабати билан “Қўл билан тиклаб бўлмас ҳайкал қўйдим ўзимга” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ташкил этилган кўргазма секторнинг етакчи кутубхоначиси М.Мамадалиева томонидан шарҳлаб берилди.
2019 йил 1 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида “1 июнь – Халқаро болалар куни” муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтди.
2019 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасида ҳарбий хизматчилар ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “1 июнь – Халқаро болалар куни” муносабати билан Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти Кенгаши хамкорлигида катта тадбир бўлиб ўтди.
Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг Ҳуқуқий ахборот секторида 1-июнь куни “Болаларга беринг дунёни” мавзусида шарҳ бўлиб ўтди.
2019 йил 31 май куни ахборот-кутубхона маркази томонидан 1 июнь – Халқаро болалар куни муносабати билан Фарғона шаҳар 15-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари учун кутубхона бўйлаб саёҳат ташкил этилди.
2019 йил 29 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4296-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.
2019 йил 29 май куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги “Рақамли иқтисодиёт ва “Электрон ҳукумат” тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4321-сон Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича маънавият соати бўлиб ўтди.
2019 йил 29 май куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда таниқли адиб Саид Аҳмаднинг “Жимжитлик” романининг мазмуни билан ҳуқуқий ахборот секторининг 1-тоифали кутубхоначиси С. Аҳмедова таништирди.
Ушбу лойиҳа доирасида Фарғонада етишиб чиққан буюк алломалар, давлат ва жамоат арбоблари, олимларнинг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этиб борилади. Дастлаб Сизларни фарғоналик академиклар билан таништиришни бошлаймиз.
#buyukyurtfarzandlari