Биз ҳар куни кутубхонамиз эшигини очаётганимизда эшик тагида кутиб турган китобхонларни кўрсак қувонамиз.
Натижага эришган китобхонлар: муваффақият ёр бўлсин Кутубхонада инглиз, немис, корейс ва рус тилидаги китобхонлар клуби фаолият кўрсатади.
2018 йилнинг рамзий китобхони. АКМга 2018 йил 1 январдан 19 декабргача 20 000 нафар янги китобхон рўйхатдан ўтган.
Эркин Воҳидов. Ҳар бир кўнгилни эгаллаган ном. Унинг қуйма сатрларида инсон жозибаси нима эканлиги, моҳият-мазмунини тобора чуқурроқ тушуниб борамиз.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори номига Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Иқтисодиёт коллежи АРМ раҳбари У.Хонпўлатованинг туман марказидаги ахборот-ресурс маркази фаолияти юзасидан ёзган мурожаати келиб тушган.
2018 йилнинг 19 декабрь куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Тоҳир Маликнинг “Алвидо, болалик” асари ўрганилди.
2018 йилнинг 18 декабрь куни умумий ўқув зали секторида “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб – қувватлаш йили”га бағишланган, “Тадбиркор етакчи сифатида” мавзусида учрашув ташкил қилинди.
2018 йилнинг 18 декабрь куни ўлкашунослик секторида Ўзбекистон халқ артисти, опера хонандаси Ҳалима Носирова таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Такрорланмас истеъдод” номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди.
2018 йилнинг 15 декабрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят-ахборот кутубхона маркази абонемент секторида таниқли қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига “Атоқли адибга эҳтиром” - номли китоб кўргазмаси ташкил қилинди.
2018 йилнинг 12 декабрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази умумий ўқув зали секторида ХХ асрнинг ёрқин сиймоларидан бири Ҳамид Олимжон таваллуд топган кунига бағишланган “Бахт ва шодлик куйчиси” номли китоб кўргазмасининг шарҳи бўлиб ўтди.