Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Президент асарини ўрганамиз.  17.02.2016 16:50

       2016 йил 17 феврал куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази Ҳуқуқий ахборот секторида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” номли асари бўйича ахборот соати ўтказилди.  Тадбирда кутубхона фойдаланувчилари, талабалар, коллеж ва лицей ўкувчилари катнашдилар.

      Тадбирни сектор мудири Максудова Р. очиб, ушбу китобга Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловлар олдидан республикамизнинг барча вилоятларида сайловчилар билан учрашувларда сўзлаган нутқлари, маърузалари жамланганлиги айтди. У китобда тарих, тарихдан сабоқ чиқариш ҳақида сўз юритганлиги, бу фикрларнинг барчаси асосан ёшларга қаратилганлиги, мамлакатимиз иқтисодий ҳамда ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб фактлар ва рақамлар кўрсатилганлиги ҳақида гапириб берди.
      Кутубхонанинг  доимий фойдаланувчиси Холдаров Акмалжон сўзга чиқиб: “Бу китоб тарихни билиш, бугунги куннинг қадрига етиш, ҳақиқий бахтни ҳис қилишни ўргатади ва ёшларни ҳамиша интилишга, изланишга, олдинга қадам ташлаб яшашга  ундайди”, – деб таъкидлади.

       Китоб барча фазилатлари  билан бир қаторда, самимийлиги билан ҳам ўқувчининг қалбидан жой олади.

                      ЦПИ1   ЦПИ   ЦПИ2