Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

ЮНИСЭФ ва мингйиллик ривожланиш мақсадлари  01.03.2016 12:37

   2016 йил  1 март куни ҳуқуқий ахборот секторида доимий фойдаланувчилар учун Ўзбекистонда БМТнинг ЮНИСЭФ Болалар жамғармаси ваколатхонаси  (1994) очилган куни муносабати билан ахборот дақиқаси ўтказилди.
   Сектор мудири Р. Максудова 2015 йилда Мингйиллик ривожланиш мақсадлари учун белгиланган муддат якунланганлиги, ушбу мақсадлар қашшоқликни бартараф қилишга қаратилган ва очлик, касалликлар, турар жой муаммоларини ҳал қилишда хизмат қилиши, мингйиллик ривожланиш мақсадлари йўлида гендер тенглик, таълим сифати ва атроф-муҳит муҳофазасига катта аҳамият бериш зарурлиги ҳақида маълумот берди.
    Тадбир учун  «ЮНИСЭФ ва мингйиллик ривожланиш мақсадлари» мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси билан ҳамкорликдаги лойиҳалар асосида амалга оширилган тадбирлар акс эттирилган ҳужжатлар тақдим этилган.