Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“БМТ: Ўзбекистоннинг ўз сўзи ва овози бор”  02.03.2016 12:57

2016 йил  2 март куни ҳуқуқий ахборот секторида Ўзбекистон Халқаро ҳуқуқининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида БМТга (1992) қабул қилинган кунига бағишлаб “БМТ: Ўзбекистоннинг ўз сўзи ва овози бор” мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирда секторнинг доимий фойдаланувчилари иштирок этди.

Тадбир учун «Тинчлик ва барқарорлик йўлидаги самарали ҳамкорлик» мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмага Минг йиллик тараққиёт мақсадларининг асосий жиҳатлари  мамлакатимизда қай даражада амалга оширилаётганлиги,  БМТнинг бир қатор ихтисослаштирилган муассасалари билан  ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган.

Сектор мудири Р. Максудова Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга аъзо бўлганлиги ва ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан ҳамкорликни йўлга қўйганлиги, Республикамизнинг халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда ечишда фаол иштирок этиши учун катта имкониятлар очилганлиги  ҳақида  гапириб берди.