Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан “Эл суйган шоир” мавзусида шарҳ ўтказилди.  12.03.2016 10:28

     2016 йил 12 март куни умумий ўқув зали секторида доимий китобхонлар учун Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан “Эл суйган шоир” мавзусида шарҳ ўтказилди.

    Сектор ходими М. Эргашева тадбирни очар экан, шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида қисқача маълумот20160312_111130 берди.  Шоирнинг биринчи шеърий тўплами 1965 йилда “Митти юлдуз” номи билан нашр этилган бўлиб, шеъриятга ошно қалблар диққатини тортди. Кейинчалик бирин-кетин “Кўзларим йўлингда”, “Онажон”шеърий тўпламлари чоп этила бошланди. Бу тўпламдаги шеърлар шоирнинг бадиий маҳорати анча юксалганидан далолат беради. Абдулла Орипов шеърларида она Ватанга муҳаббатни, табиатнинг гўзал манзараларини завқ билан куйлайди. Таниқли шоир Абдулла Орипов Ҳамза номидаги ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофотлари совриндори, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси матни муаллифидир. 
   Тадбир учун “Эл суйган шоир” мавзусида нашрлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмага шоирнинг республикамиз нашриётларида чоп этилган “Сайланма”, “Дунё”, “Ранглар ва оҳанглар”, 2000-2001 йилларда нашр этилган тўрт жилдлик “Танланган асарлар” ва бошқа асарлари тақдим этилди.