Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Биз Пушкин асарларини севиб ўқиймиз” мавзусида ижодий учрашув ташкил этилди.  07.06.2016 15:29

   2016 йил 6 июнь куни Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида жаҳон адабиёти йирик намояндаси Александр Сергеевич Пушкин таваллудининг 217 йиллигига бағишланган “Биз Пушкин асарларини севиб ўқиймиз” мавзусида ижодий учрашув ташкил этилди.
   Учрашувда ёзувчи ва шоирлар, ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

   Тадбирда сўзга чиққан вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов, Фарғона давлат университетипуш слайд қошидаги академик лицейининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси А.Шайдулина ва бошқалар халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий-маърифий муносабатларни мустаҳкамлашда адабиётнинг ўрни беқиёс эканини, айниқса, бунда бизга янада яқин бўлган Пушкин ижодини ўрганиш, уни тарғиб қилиш асосий омил бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
 

   Пушкиннинг шеърлари, эртак, достонлари ҳар жиҳатдан — халқчиллиги, самимияти билан ҳамда шаклан, руҳан ва маънан шарқ шеъриятигa жуда яқин. Унинг айрим тўртликлари теранлиги, маъносининг чуқурлиги, фалсафийлиги билан бизнинг рубоийларни эслатиб туради. Бир сўз билан айтганда, унинг ижод намуналари Шарқ руҳи билан чуқур суғорилган. Шоирнинг ҳаётни, ҳақиқатни, инсонни улуғлаш, она-табиатга эҳтиром ғоялари билан йўғрилган асарлари ўзбек китобхонларининг ҳам меҳрини қозонган.

   Тадбирда талаба-ёшлар Пушкин ҳаёти, фаолияти, ижодий меросига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Шунингдек, тадбирда “Рус шеърияти қуёши” мавзусида китоблар кўргазмаси ҳамда электрон кўргазма ташкил этилди.