Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича маънавият соати ўтказилди.  16.06.2016 15:30

    2016 йил 15 июнь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун моҳиятини ўрганиш бўйича маънавият соати ўтказилди.
      Мазкур Қонун Президентнинг 2013 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган. Қонун 5 боб, 31 моддадан иборат.
   Қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини таъминлаб беришга қаратилган.
   АКМ ахборот-библиография бўлими мудири Д. Мамадиева йиғилганларни қонун билан таништирар экан, қонунда қўлланилган асосий тушунчалар, қонуннинг мақсади, мурожаатларнинг шакллари, турлари, кўриб чиқиш муддатлари ва мурожаатларга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумот берди.