2016 йил 23 декабрь куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят АКМда Фарғона шаҳридаги 4-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчилари учун севимли шоиримиз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига биғишланган “Қасидаси элига бахшида” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Тадбирни ўлкашунослик сектори мудири С. Юсупова олиб борди ва йиғилганларга машҳур шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида гапириб, Ватан, озодлик ва эркинлик мавзусидаги шеър ва достонлари ҳақида маълумот берди. Шундан сўнг ўқувчиларга истеъдодли шоирнинг таржимаи ҳоли ва ижоди бўйича саволлар билан мурожаат қилди. Ўқувчилар блиц- саволларда фаол иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида ўқувчилар адибнинг шеърларидан ўқиб бердилар.