Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Эркин Воҳидов уй-музейига саёҳат.  28.12.2016 12:17

2016 йил 28 декабрь куни ахборот-кутубхона маркази ходимлари  Олтиариқ туманида ташкил этилган Эркин Воҳидовнинг  уй-музейига ташриф буюрдилар.

2016 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ қаҳрамони Эркин Воҳидов туғилиб ўсган Олтиариқ тумани “Беглар” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил қилинган “Уй музейи”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

       Алтыарик  алтиари  алтиарик

Музейдан шоирнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан боғлиқ экспонатлар жой олган.  Музей учта хонадан иборат бўлиб, биринчи хонада шоирнинг оила аъзолари, болалиги ўтган даврга оид фотосуратлар,  ёзув машинкаси, илк нашр этилган китоблари жойлаштирилган. Кейинги хоналарда шоирнинг  адабиёт ихлосмандлари, мухлислари билан учрашувлари акс эттирилган фотосуратлар, кейинги йилларда чоп этилган китоблари, замондошларнинг шоир ҳақидаги сўзлари, шеърий битиклари, кийим-бошлари, рўзғор анжомлари тақдим этилган.
АКМ ходимлари музейдан катта таассуротлар билан қайтдилар.