Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги” мавзусида маънавият соати ўтказилди.  04.01.2017 12:51

2017 йил 4 январь куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун  “Ўзбекистон Республикаси  Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Ўзбекистон халқига Янги йил табриги” мавзусида маънавият соати ўтказилди.

Рисунок1Тадбирни АКМнинг кадрлар бўйича мутахассиси М. Нишонов олиб борди ва Президент табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг 2016 йил якунларига бир бор тўхталиб, “Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ҳақида маълумот берди.

Ахборот-кутубхона маркази директори Ш. Аслонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашганлиги, учрашувда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари қаторида  кутубхоначилик соҳасини такомиллаштириш, кутубхона кадрлари малакасини ошириш  масалалари алоҳида эътиборга олинганлигини маълум қилди.