Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Етти иқлим султони” кўргазмасидаги адабиётлар шарҳи  07.04.2017 16:26

2017 йил 7 апрель куни абонемент секторида Амир Темур таваллудининг 681 йиллигига “Етти иқлимАБ темур султони” номли китоб кўргазмасидаги адабиётлар шарҳи ўтказилди. Тадбирда доимий фойдаланувчилар иштирок этди.

   Шарҳ бошида Амир Темурнинг ҳаёти ва бунёдкорлик ишлари, эзгу амаллари ҳақида қисқача маълумот берилди. Мустақиллик йилларида Амир Темур ва унинг даврини ўрганишга бағишланган қатор манбалар, китоблар, жумладан, Бўрибой Аҳмедовнинг "Амир Темур ҳақидаги катта роман-хроника"си нашр этилди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти фармони билан 1996 йил — Амир Темур йили деб эълон этилиши ва бу сана жаҳон миқёсида нишонланиши айтиб ўтилди.

     Кўргазмага  Амир Темур ҳақида илмий нашрлар билан бир қаторда  бадиий асарлар ҳам тақдим этилди. Улар орасида  Нурали Қобулнинг 2014 йилда чоп этилган "Етти иқлим хоқони ёхуд аҳд ва тахт"  номли тарихий романи, Пиримқул Қодировнинг  "Амир Темур сиймоси",  Муҳаммад Алининг "Амир Темур чамани",  Чўлпоннинг "Темурнома" асарларини кўриш мумкин.