2017 йил 12 апрель куни вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари учун “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини ўрганиш мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Тадбирда АКМ ходими О.Юнусова мазкур қонун билан Бош Қомусимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, янги тузатишларга мувофиқ Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилганлиги ва Қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 112-моддаларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақида маълумот берилди.