Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Муваффақият билан табриклаймиз!  13.04.2017 07:57

ГермШоҳрухсора (Тошмуҳаммедова, 1998 йилда туғилган) 14 ёшидан кутубхонамиз аъзоси. 5 йилдирки кутубхонамизсиз ҳаётини тасаввур қилолмайди. Мактабга, лицейга бормаган кунлари бўлиши мумкин, лекин кутубхонага бирор кун келмасдан қолмайди. Ҳатто бугун таълим олаётган академик лицейи устозлари, ота-онаси ҳам Шоҳрухсорани кутубхона орқали топишади (Чунки у мобиль телефон ишлатмайди). У хорижий тиллардаги адабиётлар залида фаолият кўрсатаётган немис тили клубининг фаолларидан бири.

Бугун Шоҳрухсора ўз изланишлари, тинимсиз ҳаракатлари самараси ўлароқ Германиядаги Европанинг энг нуфузли университетларидан бири “Виадрина”нинг талабасига айланди. У мазкур олий ўқув юртининг бакалавриат босқичида имтиёзли ўқиш йўлланмасига эга бўлди.

Шоҳрухсорани ушбу муваффақиятлари билан табриклаймиз ва ўқишларида ютуқлар тилаймиз!