Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Умрбоқий Бокий” маънавий-маърифий тадбир  13.04.2017 09:25

Тадбирни сектор мудири С.Юсупова олиб борди ва  йиғилганларни Бокийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан таништирди .

АКМнинг доимий китобхони (ФДУ ўқитувчиси, ҳозирги кунда нафақада) Ҳ.Юсуфий Бокийнинг ижоди ҳақида гапириб, машҳур асарларидан намуналар келтирди. Бокий Шарқ мумтоз адабиётини чуқур билганлиги туфайли халқ орасида навоийхон, бедилхон номини олган.

                 photo_2017-04-12_11-24-49           IMG_3028

     Риштонлик шоир ва олим Бокий  Алишер Навоийнинг 500 йиллик юбилейини нишонлаш муносабати билан ташкил этилган респулика қўмитасига илмий маслаҳатчи этиб сайланган. Алишер Навоий асарларини эски ўзбек ёзувидан янги ёзувга ўтказишда кўмаклашган. Муқимий, Нодим Намангоний, Рожий Марғилоний ва Рожий Кўҳандийлар билан ўтказилган мушоираларда қатнашган. Ўзбек ва форс тилларида ғазаллар ёзган, Навоий асарларига муҳаммаслар боғлаган. 1939 йилда Навоийнинг “Туҳфат ул-афкор” қасидасини форсчадан ўзбекчага таржима қилган.

       Тадбирда Бокий ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган слайдлар намойиш этилди. Ушбу тадбир орқали ёшларга юртдошимиз Бокий ҳаёти ва ижоди билан таништиришга муваффақ бўлинди.