2017 йил 14 апрель куни Фарғона шаҳар педагогика коллежида ахборот-кутубхона маркази билиография бўлими ва электрон ўқув зали ҳамкорлигида “Кутубхона – маърифат маскани” мавзусида ахборот куни ўтказилди. Тадбирда коллежнинг “Кутубхонашунослик” йўналиши 1 курс ўқувчилари иштирок этди.
Ахборот-библиография бўлими мудири Д.Мамадиева ўқувчиларни ахборот-кутубхона соҳасига оид қонун ва қарорлар, фармойишларнинг мазмун-моҳияти, ахборот-кутубхона маркази таркибий бўлимлари фаолияти, ўтказилаётган тадбирлар, кутубхоначилик соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.
Электрон ўқув зали мудири Н.Саломов бугунги кунда ахборот-кутубхона марказларининг моддий техника базаси замон талабларига мос равишда жиҳозланаётганлиги, китобхонларга яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумот берди. Айни вақтда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, китобхонларга қулайликлар яратиш мақсадида кутубхона фонди рақамлаштирилаётганлиги, замонавий компьютер технологияларининг жорий этилиши билан масофадан туриб керакли бўлган маълумотларни олиш имконияти кенгайиб бораётгани, йиғма электрон каталог ва тўлиқ матнли маълумотлар базаси яратилаётганини айтиб ўтди.
Тадбир доирасида янги нашрлар кўргазмаси ташкил этилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.