Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

2017 йил 9 август куни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президент қарори мазмун-моҳиятиини ўрганиш мавзусида маънавият соати ўтказилди.  09.08.2017 17:10

2017 йил 9 август куни Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президент қарори мазмун-моҳиятини  ўрганиш мавзусида маънавият соати ўтказилди. Маънавият соатини кутубхона ва ахборот ҳужжатларини комплектлаш бўлим мудири – Д.Раимова олиб борди.

“Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Ана шу ғоя мамлакатимизда тарихни ўрганишда давлат сиёсатига айланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, бир қатор илмий-тадқиқот муассасалари Фанлар академияси таркибига ўтказилди. Шулар қаторида Тарих институти ҳам яна қайтадан академик институт мақомига эга бўлди. У тарихни ҳам илмий, ҳам фан ва таълим йўналишида тадқиқ этадиган муассасага айланди.

photo_2017-08-09_19-12-34             photo_2017-08-09_19-12-08

      Ушбу қарор давлатимиз томонидан фан ва таълим ўртасидаги интеграцияни кучайтириш, мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда ёш авлодда тарихий хотира, миллий ўзликни англаш, юксак маънавият, халқимизнинг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, мамлакатимиз мустақилликка эришганлигининг буюк тарихий аҳамиятини англаш каби фазилатларни шакллантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий жараёнлар самарадорлигини оширишда кенг кўламли ишларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Бошқача айтганда, тарих бугунни, бугунги кун эса келажакни яратишга хизмат қилар экан, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳам буюк истиқбол йўлида мустаҳкам асос бўлиб қолади.