2017 йил 15 август куни вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси” унвони учун ахборот-кутубхона муассасалари ходимларининг мутахассислик маҳорати бўйича Миллий танловнинг 2- вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда иштирок этиш учун вилоят ахборот-кутубхона муассасаларидан жами 20 та буюртма тушди. Танлов Низомига кўра танловнинг 1-шаҳар, туман босқичида фахрли ўринларни қўлга киритган ахборот-кутубхона мутахассислари қатнашдилар.
Мусобақа 3 турда бўлиб, қатнашчилар 1- уй вазифаси шартида танлов иштирокчиси билан танишув, таништирилаётган ахборот-кутубхона муассасастўғрисида ахборот, иштирокчи томондан қандай лойиҳа, хизматлар, тадбирлар ташкил этилганлиги, ахборот-кутубхона муассасасининг фойдаланувчиси бўлишнинг 5 сабаби ва материални профессионал тарзда баён этиш бўйича беллашдилар.
2-турда танлов қатнашчилари ахборот-кутубхона соҳасига оид ҳамда умумий ақл-заковатини аниқлаш мақсадида тузилган 65 та тест саволларига жавоб бердилар.
3 -турда танлов қатнашчилари ўзларининг мутолаа қилган 10 та бадиий асарлардан ташкил топган “Менинг адабий танловим” бадиий адабиётларнинг тавсия шарҳи орқали оғзаки чиқиши шарти билан беллашдилар.
Танловнинг 3 та тур бўйича энг юқори балларни қўлга киритган иштирокчилардан танловнинг 3-республика босқичида иштирок этиш учун Ҳайъат аъзолари томонидан қуйидаги жамоа саралаб олинди:
Азиза Сайдалиева, Фарғона Политехника Институти ахборот-ресурс маркази илмий-услубият бўлими ходими;
Назира Тўхтасинова, Фарғона тумани ижтимоий -иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс маркази филиал мудири;
Шахзода Омонова, Тошлоқ тумани ахборот-ресурс маркази 1-тоифали кутубхоначиси;
Миролим Марахимов, кўзи ожизлар махсус кутубхонаси 1 тоифали кутубхоначиси;
Навруз Саломов, вилоят ахборот-кутубхона маркази электрон ўқув зали сектори мудири – ғолиб деб топилди ва 3-босқичда қатнашиш учун тавсия этилди.
Ғолибларни табриклаймиз ва танловнинг республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашларини тилаб қоламиз.