Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

«Китоб ва кино» мавзусида бўлиб ўтган суҳбат ҳақида  21.08.2017 14:16

Аҳмад Фарғоний номидаги АКМ хорижий тилдаги адабиётлар ўқув залида “Китоб ва кино” мавзусида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда таниқли ўзбек адиби Тохир Маликнинг “Шайтанат” номли асари ва ушбу асар асосидакино и книга олинган кино-сериал ҳақида суҳбат ўтказилди. Суҳбат кино-сериалнинг биринчи қисмининг намойиши билан бошланди. Сериал намойишидан сўнг, барча қатнашчилар фильмдан олинган таассуротлар ва асарнинг босма наширини ўқиб чиққандан сўнг олинган таассуротлар ҳақида ўртоқлашдилар. Акбаржон Абдухамидов фикрича фильмни кўп бора кўрган, лекин асарни ўқиганчалик таъсирланмаган.  Яна бир китобхон Муштарийбегим Юлдашева фикрича асардаги баъзи-бир эпизодлар филмдан ўрин олмаган. Аксарият қатнашчилар китобни ўқигандаги инсоннинг ички кечинмаларининг бетакрорлигига қўшилишди. Шунинг учун имкониятдан фойдаланиб асарларни мутолаа қилиш тавсия этилади. Фильмни намойишидан сўнг китобни ўқишга қизиқиши сўнганлигини айтган қатнашчилар ҳам бўлди. Қизғин суҳбатдан сўнг иштирокчилар “Кино ва китоб” тадбирини доимий равишда ўтказиб борилишини таклиф қилишди.