Маънавият соатини етакчи кутубхоначи О.Юнусова олиб борди.
Сухбат чоғида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг мустақиллигимизнинг 26-йиллигига бағишланган табригига алоҳида тўхталиб ўтилди. Мустақилликнинг 26 йиллик байрам дастури “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” шиори остида ўтказилаётгани бежиз эмас.
Суҳбат давомида мустақиллик шу кунгача ёшларга қанчадан-қанча имкониятларни очгани ва келажакда қанчалик янги имкониятларни беришини алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мустақиллик фақатгина ёшлар учунгина муҳим бўлиб қолмасдан, бутун халқ манфаати учун хизмат қилади. Гувоҳ бўлаётганимиздек шу кунгача эришиб келаётган ютуқларимиз ва забт этаётган марраларимиз таҳсинга сазовордир. Миллатимиз, халқимизнинг бундай улуғланиши мустақиллигимиз шарофатидир. Мустақиллик энг аввало, халқ тинчлиги ва фаровонлиги учундир. Суҳбат давомида бўлимда ташкилланган кўргазма ҳакида маълумотлар берилди ва биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг “ Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китоби муҳокама қилинди.