2017 йил 18 апрель куни Қува тумани компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида Илмий услубият бўлими томонидан “Кутубхона фаолиятида ахборот технологияларининг қўлланиши” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди. Машғулотда компьютер инженеринг йўналиши 1- босқич ўқувчилари иштирок этдилар.
Семинарда инсониятнинг турли фаолиятига компьютер технологияларини жорий этиш оқибатида кутубхоналар босма ва бошқа ҳужжатларни сақловчи бўлибгина қолмай ахборот-кутубхона ресурсларини яратувчи ахборот тизими ҳам эканлиги таъкидланди.
Кутубхона жараёнларини компьютерлаштириш туфайли китобхонларга ахборот хизмати кўрсатиш янги поғонага кўтарилди. Маълумотлар базаси, электрон каталог, СD-ROM дискларидан фойдаланиш кутубхона ахборот таъминотини юқори поғоналарга олиб чиқди. Кутубхона иш жараёнларида компьютер технологияларидан фойдаланиш, ахборотни излаш табиий ва зарур бўлиб қолганлиги айтиб ўтилди.
Машғулот давомида:
Ахборот-компьютер технологияларининг кутубхона фаолиятида қўлланиши, Интернет, унинг афзалликлари ва ундан фойдаланиш, Автоматлаштирилган кутубхона-ахборот тизимлари (АБИС), Автоматлаштирилган ишчи жойлари (АИЖ), "Электрон каталог яратиш", Кутубхона статистикасининг автоматлаштирилган режими масалалари кўриб чиқилди.