Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Осуда ҳаётимиз посбонлари”  12.01.2018 15:50

Вилоят Ахборот кутубхона маркази абонемент секторида 2018 йил 12 январь куни 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллигига бағишланган “Осуда ҳаётимиз посбонлари” мавзусидаги китоб кўргазмаси ташкил қилиниб, ушбу секторнинг биринчи тоифали кутубхоначиси Г.Тўхтасинова томонидан шарҳлаб берилди.

Китоб кўргазмасида Она Ватанни ҳимоя қилиш ҳар бир фарзанд учун муқаддас йигитлик бурчи эканлигини, бу шарафли ишга бутун вужуд, қалб, иймон-эътиқод билан тайёр туришни, ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишни, замонавий ҳарбий ва техник билимларни пухта эгаллашни мадх этувчи адабиётлар ва матбуот нашрлари ўрин олган.

13