Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Хатолар-бу ҳаётий тажрибами ва уларнинг устидан қандай ишлаш зарур”  16.01.2018 14:44

16 январь 2018 йил куни АКМ хорижий тиллардаги адабиётлар ўқув залида “Хатолар-бу ҳаётий тажрибами ва уларнинг устидан қандай ишлаш зарур” деб номланган мунозара бўлиб ўтди. 
Мунозара ўқув залида фаолият кўрсатаётган инглиз тили қизиқувчилари клубининг навбатдаги йиғилишида бўлиб ўтди. Мунозарага 45 нафар клуб аъзолари қатнашдилар. Мунозара ўтказишдан асосий мақсад,  ёшларни хатти-ҳаракатларда йўлга қўйган хатолари, буни тушуниш ва бундан тўғри хулосалар чиқаришдир.
Мунозарани АКМ хизмат кўрсатиш бўлими мудири М.Шакирова бошлади. Барчангиз учун беташвиш мактаб даврлари тугади. Сиз ўйнадингиз ва дўстлашдингиз, дўстларингиз билан мулоқотда бўлдингиз. Мактабдаги хатоларингиз сиз учун бир болалик шўхлиги каби туюлди ёки зерикарли вазифалар каби, ота-онага ёрдам бериш сизни ташвишга солмасди. Хато қилсангиз баъзан уришишгандир, жазолангандирсиз, бу ҳаммаси мактаб ёшида қилинган хатолардир. Лекин ҳозирги кунга келиб сиз катта ҳаётга қадам қўймоқдасиз. Хатоларга йўл қўйиш одамий хислат лекин уларни тўғри тушуниш ва албатта хатолар устида ишлаш сизнинг учун жуда муҳим деб ҳисоблайман. Келинг бугун ҳар биримиз кичик бир психолог бўлайликда ушбу муаммони тушуниш ва ечимини топишга уриниб кўрайлик. 
Сўнгра мунозара давомида ёшлар хато қилишга қўрқув мавжудлиги, қандай холатларни хато дейиш мумкинлигини ва хатоларни тўғри тушуниш ва тушунмаслик қандай холларга олиб келиши мумкинлигини мисоллар билан муҳокама қилдилар. 
Инсон хато қилиши бу инсоний фазилат, лекин хатоларни тўғри тушуниб етиш ва тўғрилашга уриниш бу инсонни ижобий фазилатларидан биридир.

26814616_384700421957405_8863170541768748443_n26814616_384700421957405_8863170541768748443_n (1)