Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонунини ўрганамиз.  16.01.2018 16:20

photo_2018-01-16_13-41-172018 йил 16 январь куни ҳуқуқий ахборот секторида “Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини ўрганамиз” мавзусида ҳуқуқий ахборот дарси ўтказилди.

Сектор мудири Р. Максудова  2016 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирганлиги,  ёшларга оид давлат сиёсати деганда давлат томонидан амалга ошириладиган ва ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа салоҳиятларининг ривожланиши учун шароитлар яратилишини кўзда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чоралар тушунилишини айтиб ўтди.

С.Ахмедова  ушбу қонун аввалгисидан ўзининг мазмун-моҳияти, ҳажми билан фарқ қилишини, аввалги қонуннинг номи “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида” деб номланган бўлса, мазкур қонуннинг номи “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” деб номланганлигини, қонунда ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни, ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ёшлар ижтимоий хизматига оид нормалар ўз аксини топганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.