Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Водийларни яёв кезганда...  18.01.2018 12:38

Ўлкашуносликка оид адабиётларни тарғиб қилиш мақсадида 2018 йилнинг 18 январь куни АКМнинг ўлкашунослик секторида Фарғона вилояти ташкил этилганлигининг 80 йиллиги муносабати билан “Водийларни яёв кезганда...” номли адабиётлар шарҳи ўтказилди.

Тадбирда 70 нафар ўқувчилар, талабалар ва секторнинг фаол китобхонлари қатнашдилар. Шарҳни секторнинг етакчи кутубхоначиси Д.Қодирова ўтказди. Тадбирга тайёрланган “Водийларни яёв кезганда...” китоб кўргазмасида 16 та адабиёт жой олган бўлиб, шулардан 14 таси китоб ва 2 таси газета мақолалари. Масалан, ”Фарғона: истиқлолга шукрона”, А.Хўжаевнинг “Фарғона тарихига оид маълумотлар”, Фарғона водийси тарихи янги тадқиқотларда”, А.Бекнинг “Мозий ул-Ёзиёбон” китоблари Фарғона тарихига оид маълумотлар берилган. “Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи”да эса музей экспонатлари асосида Фарғона тарихи, археологияси, санъати ва ҳунармандчилиги ёритилган.

Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туманларнинг тарихи ва бугуни, тарихий ёдгорликлари ва зиёратгоҳлари, маданияти ва санъати, машҳур ва фидойи кишилари ҳақидаги маълумотлар Ҳ.Бобобековнинг “Қўқон тарихи”, Н.Абдулаҳатов ва Ф.Зоҳидовнинг “Фарғона тумани тарихи”, Н.Абдулаҳатов ва Ў.Эшонбобоевнинг “Кўҳна Марғилон зиёратгоҳлари”, “Миндон ва миндонликлар” каби китобларда акс эттирилган.

Тадбир қатнашувчилари Фарғона тарихи, Фарғона вилоятининг ташкил этилиши, адабиётлари билан танишдилар. Улар вилоятимизнинг шаҳар ва туманларга оид қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. 

photo_2018-01-18_14-34-34photo_2018-01-18_14-34-34 (2)