Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Абу Али ибн Сино "Мен англаган дунё"  19.01.2018 11:30

Бир куни Анушервон Бузургмеҳрни ҳузурига чорлаб деди: 
Фойдали ҳикматларга эҳтиёж сезяпман. Оз сўз билан кўп маънони бир ерда жам қилсанг, токи дунё аҳли учун наф тегса.
Бузургмеҳр бир йил муҳлат сўради ва бу ҳикматларни тўплаб, унга “Зафарнома” деб ном қўйди-да, Анушервонга тақдим қилди. Бу ҳикматлар унга ниҳоятда маъқул бўлиб, бир шаҳарни Бузургмеҳрга хусусий мулк қилиб беради ва мазкур ҳикматларни тилла суви билан ёзишларини амр этди. Бу китобни доим ёнида олиб юрар ва кўп вақтини унинг мутолааси билан ўтказарди. 
Ушбу парча Абу Али ибн Синонинг “Мен англаган дунё” асаридан олинган. Китобни тўлиқ ҳолда бизнинг кутубхонамизда мутолаа қилишингиз мумкин.