Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг 86 йиллигига бағишланган “Халқимизнинг ардоқли адиби”  19.01.2018 16:11

2018 йилнинг 19 январь куни Ахборот-кутубхона марказининг ўлкашунослик секторида Ўзбекисphoto_2018-01-19_15-59-52 (2)тон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг 86 йиллигига бағишлаб “Халқимизнинг ардоқли адиби”  мавзусида китоблар кўргазмасига шарҳ ўтказилди. Шарҳни ўлкашунослик секторининг етакчи кутубхоначиси Қодирова Дилоромхон ўтказди.

Ушбу шарҳда секторнинг 70 нафар талабалари, ўқувчилари ва доимий китобхонлари қатнашдилар. Китоб кўргазмасида муаллифнинг: “Сариқ девни миниб”,  “Қасоскорнинг олтин боши”, "Йиллар ва йўллар”, “Ширин қовунлар мамлакати”, “Беш болали йигитча”, “Жонгинам, шартингни айт”, “Сариқ девнинг ўлими”, “Жаннати одамлар”, “Сариқ девни миниб”-3 қисмли китоби, “Қуёнлар салтанати”, “Мунгли кўзлар” каби адабиётларидан фойдаландик. Ундан ташқари “Ёш куч” журналларидан муаллиф ҳақида Адолат Ғани қизининг “Устозга эҳтиром” ва Нурилла Чориевнинг  “Ўз кўнглига котиб бўлса бас” номли мақолалари қўйилди. Шарҳда қатнашган китобхонларимиз ушбу адабиётлар билан яқиндан танишиб, ўрганиб чиқишди ва ўтказилган шарҳ ўқувчи ва талабаларда катта қизиқиш уйғотди.