2018 йил 24 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги ахборот кутубхона маркази абонемент сектори ходимлари томонидан Фарғона тумани Ижтимоий иқтисодиёт коллежига қарашли Марказий кутубхонасида Абдуҳолик Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллигига “Жаҳоний тариқат асосчиси” ва Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 700 йиллигига “Исломий ва дунёвий аллома” номли кўчма китоб кўргазмаси ташкил этилди. Абдуҳолик Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбандий асарлари, ҳаёт ва фаолиятига бағишланган маълумотлар тавсия қилинди.
Кўчма китоб кўргазмасида Садриддин Салим Бухорийнинг “Ҳикматдир дунё”- Т.: 2011, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний –Т.: 2003, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг Васиятнома –Т.: 1993, Садриддин Салим Бухорийнинг Дилда ёр- Т.: 1993, Абул Муҳсин Муҳаммад Боқир ибюн Муҳаммад Алининг Баҳоуддин Балогардон- Т.: 1993, Садриддин Салим Бухорийнинг Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир – Т.: 1993адабиётлар ва матбуот нашрлари тавсия қилинди. Китоб кўргазмасига марказий кутубхонанинг доимий китобхонлари 32 нафар иштирок этди.