Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!  29.08.2018 14:08

      Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг абонемент секторида 2018 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган ахборот дақиқаси ўтказилди. Тадбирни секторнинг 1-тоифали кутубхоначиси Г.Тўхтасинова олиб борди. Г.Тўхтасинова тадбир давомида Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меъросимиз, Миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланганлиги ҳақида қискача маълумот берди. Сўнг тадбир қатнашчилар диққатини мустақиллик байрамига бағишлаб тайёрланган “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” номли кўргазмага қаратди.

   Адабиётлар кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асарлари,  мамлакатимизнинг мустақиллик давридаги тараққиёти ва ютуқларини тараннум этган адабиётлар жой олган. Президентимизнинг ”Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон давлатини барпо этамиз” ва “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” китобларига алоҳида тўхталиб ўтди.