Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Ўзбекистон-ягона Ватан”  29.08.2018 11:57

           2018 йил 29 август куни Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий ўқув зали секторидаЎзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган  “Ўзбекистон-ягона  Ватан”  мавзусида ахборот дақиқаси ўтказилди.

           Ахборот дақиқасини умумий ўқув зали сектор кутубхоначиси Н.Мадарипова олиб борди. У ўз сўзидаЎзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллиги “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётгани ва эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келаётгани ҳақида гапириб ўтди. Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июнда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори  ва   мазкур қарор билан халқимизнинг мустақилликни нишонлаш мақсадида байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республикамизда катта тайёргарликлар кўрилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.

          Тадбир сўнггида барча қатнашчиларни мустақиллик байрами билан табриклади.