Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  12.09.2018 13:27

2018 йил 12 сентябрь куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Унда Одил Ёқубовнинг “Улуғбек ҳазинаси”  асари муҳокама қилинди.

Асарни қисқача мазмуни билан ҳуқуқий ахборот секторининг 1-тоифали кутубхоначиси С. Аҳмедова таништирди.

Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг “Улуғбек ҳазинаси” номли асари ўқувчиларга яхши таниш. Бобокалонимиз Муҳаммад Тарағай Улуғбекни таваллуд тўйи муносабати билан қайта нашр этилаётган ушбу романда алломанинг шаҳсий ҳаёти, фожеавий қисмати ҳақида ҳаяжон билан ҳикоя қилинган.

Асар муаллиф томонидан қайта ишланиб, Улуғбекнинг умри сўнггида мушарраф бўлган севги, соҳибқирон бобоси Амир Темур ҳақидаги хотиралари ва бошқа баъзи бир лавҳалар билан тўлдирилган.

                                            C. Аҳмедова Улуғбек хазинаси