2018 йил 13 сентябрь куни Россия Федерациясининг ОМСК шаҳрида А.С.Пушкин номидаги давлат вилоят кутубхонаси ва Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик келишуви имзоланди. Келишувни муассасалар раҳбарлари - А.С.Пушкин номидаги давлат вилоят кутубхонаси директори Ремизов Александр Викторович ва Фарғона вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Аслонов Шоҳидбек Фарходовичлар имзоладилар.
Келишув доирасида халқаро ҳужжат алмашинуви, ахборот ва турли кўринишдаги миллий нашрлар алмашуви, шунингдек, замонавий кутубхона технологияларини ўрганиш ва амалга тадбиқ этиш бўйича тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорликни амалга ошириш режалаштирилмоқда.