Савол: Қонунчиликда ота-онаси ногирон бўлган, контракт-тўлов асосида ўқиётган талабанинг ўқиш ҳақини тўлашида имтиёзлар борми?
Жавоб: Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йшналтирилган суммаларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарорининг 3-бандига мувофиқ, тижорат банкларига:
Чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун - фоизсиз таълим кредитлари бериш белгиланган.