Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Китобхонлар клуби”  21.11.2018 08:25

2018 йил 21 ноябрь  куни “Китобхонлар клуби”нинг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. Тадбирда Рашод Нури Гунтекиннинг “Чолиқуши” романи ўрганилди.

Машҳур турк ёзувчиси, драматург, таржимон, адабиётшунос Рашод Нури Гунтекин 1892 йилда Истанбулда туғилган. У 1912 йилда  Истанбул университетини тугатган. “Тамға” (1925), “Шафқат қилинг”, “Яшил тун” (1928), “Хазонрезги” (1930) романларида замонасининг ўткир ижтимоий масалалари, инсон ва жамият, яшашнинг маъноси каби муаммоларни кўтариб чиқади.

photo_2018-11-21_10-25-19

Ёзувчининг машҳур асарларидан бири “Чолиқуши” 1922 йилда ёзилган романда турк қишлоқларининг ёрқин манзараси чизилган, асар қаҳрамонлари ҳаёти, саргузаштлари тасвирланган. “Чолиқуши” романи ёзувчи ижодида алоҳида ўрин эгаллайди.

Ушбу романнинг китобхонни ҳаяжонга солувчи, уни дарҳол ўзига ром қилувчи жиҳатларидан энг биринчиси бу – романнинг бош қаҳрамони бўлмиш тадбиркор, журъатли, дилбар ва оқила қиз Фарида образидир.

photo_2018-11-21_10-25-18

Бу асарда Фариданинг бошидан кечган аччиқ саргузаштлари тўғрисида, қишлоқларда ҳукм сураётган саводсизлик, қашшоқлик ва хўрликлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Илмий-услубият бўлими етакчи кутубхоначиси Д.Мўминова ушбу романни ўқишни барчага тавсия қилди.

Картинки по запросу телеграм gif