Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Жамоат жойларида электрон кутубхоналар ташкил этилмоқда"  21.11.2018 17:12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида қабул қилган ПҚ-3271-сон қарорида жамоат жойларида QR-кодлар ёрдамида электрон китоблар тўғрисидаги маълумотларни махсус таблолаларда жойлаштириш ва уларни мобиль қурилмаларга юклаб олиш ва ўқиш имкониятини яратиш бўйича топшириқлар берилган. 
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Фарғона халқаро аэропорти кутиш залларида, “Ўзбекистон темир йўллари” Марғилон станцияси вокзалида, Фарғона шаҳридаги автобус бекатларида ўзбек замонавий ва мумтоз адабиёти, жаҳон адабиёти дурдоналаридан QR-кодли электрон китоблар махсус таблоларда жойлаштирилмоқда. 
Шунингдек, ушбу китоблар доимий янгиланмоқда ва ҳозирда хорижий тилдаги адабиётлар билан бойитиш ишлари олиб борилмоқда. Бизни яқиндан қўллаб-қувватлаган Фарғона халқаро аэропорти, Марғилон темир йўл вокзалига миннатдорлик изҳор қиламиз.

Fotoram.io

Картинки по запросу телеграм gif