Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

“Сиз учун ҳаётингизда энг муҳим нарса нима?”  22.11.2018 09:41

2018 йил 21 ноябрь куни хорижий ўқув залида “Сиз учун ҳаётингизда энг муҳим нарса нима?”  мавзусида корейс тилида мулоқот соати ўтказилди.

Мунозара чоғида аксарият ёшлар ҳаётларида энг асосийси дўстлари ва оила аъзолари эканлигини, ҳаётнинг мураккаб пайтларида ўзликни йўқотмасликда уларнинг руҳан қўллаб-қувватлашлари жуда ҳам муҳимлигини  таъкидлаб ўтдилар.

photo_2018-11-21_14-34-40

Бир қатор ёшларга эса, ҳаётдаги энг муҳим мезонлар бу – пул ва мартаба эканлигини билдирдилар.

Дарҳақиқат, етарли маблағсиз тўлиқ ҳаёт кечириш имконсиз, аммо ҳар доим ҳам пул ва юксак мартаба инсонни бахтли қила олмаслиги ёшлар ўртасида қизғин муҳокамага сабаб бўлди. 

Мунозара якунида ёшлар ҳаётда энг муҳим нарса пул, мансаб ва куч эмас балки мухаббат, соғлик, самимий муносабат ва инсонпарварлик деган фикрга келдилар.

Картинки по запросу телеграм gif