Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Фарғонада Латвия олий мактаби “ИСМА” очилди"  23.11.2018 07:57

Бугун бутун дунёда жамиятлар илф-фан тараққиётисиз ўз келажагини қура олмаслигини тушуниб етди. Барча инвестиция биринчи ўринда таълимга, илф-фанни ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Одамлар ўзидан ҳам кўра, фарзандини билимли, доно ва ақлли бўлиши учун тинмай ҳаракат қиляпти. Давлатларнинг асосий сиёсати ҳам, маблағи ҳам илм-фан соҳасига қаратилаётгани бежиз эмас.

Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айни шу жабҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кейинги икки йил давомида пойтахтдаги олий таълим муассасаларининг республика бўйлаб ҳудудий филиаллари ташкил этилди. Жорий йилнинг ўзида Қўқон шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат техника университетининг филиаллари очилди. Айниқса, нуфузли хорижий таълим муассасаларининг филиаллари Ўзбекистонга кириб келди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги қарорига асосан Фарғонада ҳам Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти олий мактабининг Фарғона филиали бугун ўз фаолиятини бошлади.

Бунинг боиси нима?

Ўзбекистон ўзининг кўп асрлик тарихи, бой маданияти, маърифий объектлари, муқаддас қадамжойлари, мафтункор табиати, урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилигу озиқ-овқат маҳсулотлари билан азалдан хорижликларнинг эътиборини қозониб келган. Фақат маълум йиллар давомида мамлакатга кириш билан боғлиқ муаммолар, туризм тармоғида яратилган шароит ва қулайликларнинг етарли даражада эмаслиги, айрим бюрократик тўсиқлар сайёҳлар оқимининг камайишига сабаб бўлиб келаётган эди.

Шу боис Ўзбекистонда ушбу тармоқни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. “Ўзбектуризм” Миллий компанияси негизида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. Туризм мақсадида Ўзбекистонга кирувчи турли хорижий давлатлар фуқаролари учун имтиёзлар жорий этилди, қўшимча қулайликлар яратилди. Айниқса, 2018 йил 10 февралдан бошлаб Исроил давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари учун визасиз режим ва яна дунёнинг 39 мамлакати фуқаролари учун визаларнинг расмийлаштирилиши учун соддалаштирилган  тартиб жорий этилди.

Сайёҳлар оқими юқори бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадамий шаҳарларда туризм полицияси ўз фаолиятини бошлади.

Лекин туризм тармоғи учун, айниқса менежмент ва маркетинг соҳасида малакали кадрларни, гидлар (экскурсия етакчилари)ни сифатли тайёрлаш яхши йўлга қўйилмаган эди.

Мамлакатда туризм тармоғида малакали кадрларга бўлган эҳтиёж туфайли Латвиядаги Ахборот тизимлари менежменти олий мактаби (ИСМА)нинг Фарғона шаҳрида филиалини ташкил этилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Бундан кўзланган мақсад юртимизга келадиган туристлар оқимини кўпайтириш, уларга юқори даражада имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиб бериш, шунингдек, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол ва комплекс илгари суришга рақобатбардош юқори малакали кадрлар, соҳанинг нозик жиҳатларини яхши тушунадиган ва тез ўзлаштирадиган мутахассислар етиштиришдир. Филиалда, албатта,  республиканинг туризм тармоғини ривожлантириш бўйича муҳим вазифаларни ҳал қилишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрланади, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳаларида амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб боришга катта имкониятлар яратиб берилади.

1

Тадбирни очилиш маросимида ИСМА президенти Роман Дьякон, Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Айтиш мумкинки, мазкур филиал олдига жуда катта масъулиятли ва долзарб вазифа юкланган. ИСМАнинг кўп йиллик тажрибаси, илмий салоҳияти ушбу масалада яқиндан ёрдам бериши шубҳасиз.

Картинки по запросу телеграм gif