Navigatsiya
Kutubxonaning ish tartibi:
8:00 dan 18:00 gacha
Manzil:
O‘zbekiston, Farg‘ona sh., Ma’rifat ko‘chasi 31 A

Yangiliklar

« Ортга қайтиш

"Фуқаро мурожаати ўрганилди."  18.08.2018 14:06

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонасига Фарғона тумани, Баҳор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро К.Зайниевдан кутубхона ташкил этиш юзасидан мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат бўйича вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Ш.Аслонов, директор ўринбосари Р.Таджибаев, услубият бўлими мудири М.Рустамова, Баҳор МФЙ раиси М.Фозилова, маслаҳатчи Ҳ.Мансурова ҳамда ариза муаллифининг ўзи иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида Баҳор маҳалласида кўчма кутубхона ташкил этиш бўйича вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида шартнома имзоланди.

Унга асосан маҳалла биносида кутубхона учун битта хона ажратилади ва вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан мазкур хонада кўчма кутубхона ташкил этилади. Кўчма кутубхонага 200 дан зиёд сараланган бадиий адабиёт ҳамда ижтимоий-сиёсий адабиётлар ажратилади ва доимий вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан янгиланиб борилади.